RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Мессисиз касалхонага айланган "Барселона" паҳлавон "Бавария"га қарши (превью) Новости

Мессисиз касалхонага айланган "Барселона" паҳлавон "Бавария"га қарши (превью)

УЕФА Чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган "Барселона" — "Бавария" учрашуви превьюси билан танишинг.

"Барселона"нинг ҳужум чизиғида етарли муаммолар бор. Улар бўлажак баҳсда Лионель Месси ва Антуан Гризманнсиз қадам ранжида қилишади. Учрашувда каталонияликларнинг асосий қуроли Мемфис Депай бўлиши кутилмоқда. У 3 ўйинда 2 гол уришга эришди, шунингдек, Нидерландия терма жамоасида сўнгги 3 ўйинда 5 бор рақиб дарвозабонларини ранжитди. Мемфисга олдинги чизиқда "Севилья"га кераксиз бўлиб қолган ватандоши Люк де Йонг ёрдам бериши кутилмоқда.

Месси жамоа билан хайрлашгач, етакчиликни қўлга олмоқчи бўлган Мартин Брейтуэйтга бу оғирлик қилди, даниялик ҳужумчи ёрқин ўйинидан сўнг тўғри касалхонага равона бўлди. Умуман олганда, бугунги кунда клуб стадионига нисбатан касалхонаси нуфузлироқ кўриняпти. У ерда Сержиньо Дест, Усмон Дембеле, Серхио Агуэро, Ансу Фати ва Фелипе Коутиньо каби футболчилар бугунги учрашувни ойнаи жаҳон қаршисида кузатиб боришади.

"Бавария" эса акула каби олдинга ҳаракатлангани сари иштаҳаси очилиб бормоқда. Қаршисидан чиққан рақибни ямламай ютмоқда. Зарикса, рақиб дарвозасига 12 талаб гол урмоқда. Қолаверса, иккала жамоа ҳам 15 август воқеаларини (2:8) ёдидан чиқаришмаган бўлса, ажабмас.

Нидерландлашаётган "кўк-анорранглилар" "немис машинаси"га қандай совға тайёрлаганини сентябрнинг салқин оқшомида биргаликда кузатиб борамиз.

Статистика ва фактлар

- Сўнгги саккиз ўйиннинг 5 тасида немислар ғалаба қозонган бўлса, каталонияликлар атиги 2 баҳсда зафар қучган, яна бир баҳсда тарози паллалари тенг келган;

- "Барселона" сўнгги 5 учрашувда мағлубиятга учрамади;

- "Бавария" охирги 4 та баҳсда ғалаба қозонган;

- Ўзаро сўнгги 8 учрашувнинг 6 тасида мюнхенликлар мағлуб бўлмаган;

- "Барселона" охирги 5 ўйинда ўртача 1,20 та гол ўтказиб юборган;

- "Барселона" сўнгги 5 баҳсда ўртача 2,20 та гол урган;

- Каталонияликлар охирги 3 учрашувдан буён ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормоқда ҳамда сўнгги 5 ўйиндан бери рақибларини ранжитмоқда;

- "Кўк-анорранглилар" охирги 3 учрашувдан бери "Бавария"га гол урмоқда;

- "Немис машинаси" сўнгги 5 ўйинда ўртача 0.80 та гол ўтказган ҳамда 5.40 та гол урган;

- "Бавария" сўнгги 5 баҳсдан буён рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика