Мессининг сўнгги баҳслардаги шахсий кўрсаткичлари билан танишинг
02 ноя 2019 23:32
Новости
Мессининг сўнгги баҳслардаги шахсий кўрсаткичлари билан танишинг
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания Ла Лигасининг 12-тури доирасидаги "Леванте"га(1:3) қарши учрашувда ҳисобни очди.
Ўйиннинг 38-дақиқасида "Леванте" дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга оширган Месси сўнгги 5 учрашувдаги ўзининг 6-голини киритди.
Аргентиналик футболчи бунга қадар "Славия" (2:1), "Эйбар" (3:0) ва "Севилья" (4:0) жамоалари дарвозасига биттадан гол киритган бўлса, "Вальядолид"(5:1) дарвозабонини икки бор ранжитганди.
Бундан ташқари, Лео 3 бор шерикларини голли узатма билан ҳам таъминлаган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии