Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди
15 окт 12:50
Новости


Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди
Лионель Месси терма жамоалар даражасида жаҳон рекордини ўрнатди.
38 ёшли ҳужумчи бугунги Пуэрто-Рико билан бўлган ўртоқлик учрашувида (6:0) иккита голли узатма берди. Шу билан унинг Аргентина термаси сафидаги ассистлари сони 60 тага етди.
Месси шу тариқа Неймар ва АҚШ терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Лэндон Донованнинг (58 та ассист) натижасини янгилади.
Профессионал карьераси давомида (клублар ва терма жамоани қўшиб ҳисоблаганда) Месси 398 та голли узатма амалга оширган.
Похожие новости

Комментарии
Футбол — бу инсоният яратган энг жонли саҳна. Унда юзлаб истеъдодлар ёрқин порлаган, аммо ҳақиқий икки юлдуз — Пеле ва Марадона. Улар футболни янгидан яратган, унга маъно, руҳ ва муҳаббат берган инсонлар.
Пеле — мукаммалликнинг тимсоли.
У уч марта Жаҳон чемпионлигини (1958, 1962, 1970) ютган ягона футболчи. 1281 гол билан рекорд ўрнатган. У техник жиҳатдан ҳам, жисмоний жиҳатдан ҳам идеал футболчи эди. Пеле нафақат гол урди, балки ҳар бир ҳаракатида халқнинг ифтихорини акс эттирди.
Марадона — эҳтирос ва исён рамзи.
1986 йилда Аргентина миллий жамоасини деярли ёлғиз Жаҳон чемпиони қилди. “Қўл илоҳийси” ва “Юз йиллик гол” билан у тарихга кирди. У миллатнинг руҳини уйғотди, халққа ишонч берди.
Нега Месси бу даражага етмаган?
Месси — замонавий футболнинг маҳсулоти. Унинг статистикаси кучли, лекин таъсири ва етакчилиги Пеле ёки Марадонаникидай эмас.
1️⃣ Пеле 17 ёшида чемпион бўлган, Месси эса 35 ёшидагина.
2️⃣ Марадона жамоани елкасинида кўтарган, Месси эса жамоа тизимига таянган.
3️⃣ Луис Роналдо ва Зидан каби у вазиятни қўлга олишда доимо суст бўлган. Қийин паллада у жангчи эмас, техник ижрочи бўлган.
4️⃣ Тўплар сони бўйича у Роналду билан рақобат қилолмаган — Роналду кўпроқ майдонда фаол, голда самарали бўлган.
5️⃣ Айлана, дриблинг ва хатарли паст кутилмаган ҳаракатларда Неймар ундан юқори бўлган.
6️⃣ Етакчилик жиҳатидан у ҳатто Каннаваро даражасига етмаган — у жамоани руҳан етакламаган, балки тизим ичида фаол бўлган.
Хулоса.
Футбол ҳақиқий икки юлдуз билан яшайди — Пеле ва Марадона. Улар ақл ва эҳтироснинг идеал мувозанати. Месси ва бошқалар шунчаки улар яратган юлдузли осмондаги юлдузчалар, холос. Манба: Playboy журнали
сен тўпни таҳтага теккизиб дарвозага киргизсанг таҳтага гол ёзилади, сенга эса ассист.
Истасангиз сиз учун таҳта футболчи қандай бўлишигаям тушунча бераман.