RU

Последние новости

08:04Гвардиола бир шарт билан Италия клубларидан бирини бошқаришга розилигини маълум қилди  0 07:36Модричнинг "Реал Мадрид"даги келажаги маълум  0 01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  1 01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  3 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   15 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  7 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  7 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  8 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  2 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  10 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  13

Месси жорий мавсумдаги энг ёмон натижасини қайд этди Новости

Месси жорий мавсумдаги энг ёмон натижасини қайд этди

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Челси"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк учрашувида (1:1) дарвозага битта зарба берди ва гол уришга мувафақ бўлди.

Маълумотларга кўра, агар футболчининг ўзгаришларсиз ўтказган ўйинларини ҳисобга олсак, бу аргентиналик учун энг ёмон кўрсаткич. Жорий мавсум Месси Испания чемпионатида ҳар 90 дақиқада ўртача 5,6та зарба бермоқда. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги кўрсаткич эса 5,7 бўлган эди.

"Барселона" "Челси"га қарши баҳсда 7 марта дарвозага зарба берди (2таси аниқ). Бу Каталонияликларнинг 2017 йил 14 февралдан кейинги энг ёмон натижаси. Ўшанда "Барселона" ПСЖ дарвозасига худди шунча аниқ ва ноаниқ зарба берган, бироқ 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган.

"Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан "Барселона" билан баҳсда алдаб ўтиш бўйича етакчи бўлди. Бразилиялик 12 марта бунга уринган бўлса, уларнинг 9таси муваффақиятли якунланди. Бу кўрсаткич бўйича Месси иккинчи ўринда - 11та алдашга уриниш, аммо 4таси амалга ошди.

"Бавария" жорий мавсум Чемпионлар лигасида зарба бериш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди. Мюнхенликлар "Бешиктош"га қарши учрашувда рақиб дарвозаси томон 28 марта зарба беришди. Энди уларнинг бир баҳсдаги ўртача зарбалари сони 18,6тага етди. Иккинчи ўринда "Ливерпуль" (18,1), учинчида эса - "Реал" (17,9).

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика