Месси Депайнинг "Барселона"га ўтишига қарши
02 окт 2020 10:37
Новости
Месси Депайнинг "Барселона"га ўтишига қарши
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Лион" форварди Мемфис Депайнинг Каталония клубига ўтишига қарши.
Лео "Манчестер Юнайтед"га сотилиши мумкин бўлган Усмон Дембеленинг "кўк-анорранглилар" сафида қолишини хоҳлайди. Шу билан бирга, агар каталонияликлар сафини Дембеле тарк этса, Депайнинг трансферига йўл очилади.
Олдинроқ маълум бўлганидек, Депай - "Барселона" бош мураббийи Рональд Куманнинг бош трансфер мақсади. Депайнинг шахсий шартнома шартлари бундан бир неча ҳафта олдин келишиб олинган эди.
Мемфис Депай "Лион"га "Манчестер Юнайтед"дан 2017 йилда ўтганди. Ўйинчи жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии