Мартинес МЮга ўтишга рози
19 июн 19:27
Новости
Мартинес МЮга ўтишга рози
"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттирмоқчи.
Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, аргентиналик футболчи ёзда "қизил иблислар"га ўтишни хоҳламоқда. "Вилланлар" юлдузни сотиш имкониятини истисно қилмаяпти, бироқ 40 млн фунт (деярли 47 млн евро) сўрайди. "Манчестер Юнайтед" ҳали якуний қарорга келгани йўқ – клуб янги мавсумда яна Андре Онанага ишонишни маъқул кўрса керак.
Эмилиано Мартинес 2020 йилдан буён "Астон Вилла"да тўп тепмоқда. 32 ёшли дарвозабон ўтган мавсум Унаи Эмери жамоасида 53 ўйин ўтказиб, 61 та гол ўтказиб юборди. Transfermarkt портали жаҳон чемпионининг қийматини 20 млн еврога баҳолаган.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии