Мариано Диас Зиданнинг режаларига кирмайди, бироқ у "Реал"дан кетмоқчи эмас
25 июл 2019 13:34
Новости
Мариано Диас Зиданнинг режаларига кирмайди, бироқ у "Реал"дан кетмоқчи эмас
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи Мариано Диасга ишонч билдирмайди.
25 ёшли футболчи Халқаро чемпионлар кубоги доирасидаги "Бавария" (1:3) ҳамда "Арсенал" (2:2, 3:2 п) қарши ўйинларда майдонга тушмади.
"Мариано мени режаларимга кирмайди. У биз билан бирга машғулотларда қатнашмоқда ва мен таркибни шакллантириб олишим керак. Кўрамиз, учинчи ўйинда нима бўлади", - дейди Зидан.
Диаснинг ўзи клубни тарк этишни хоҳламаяпти. Олдинроқ эса ҳужумчига "Рома" қизиқаётганлиги тўғрисидаги хабарлар янграганди.
Футболчи якунланган мавсум 16та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Диас 2017-2018 йилларни ижара асосида "Лион"да ўтказган.

Похожие новости
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 4
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии