RU

Последние новости

19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  15 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  40 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  63

Луисма Эрнандес: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда хурсанд қилишди" Новости

Луисма Эрнандес: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда хурсанд қилишди"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида қатнашди.

"Жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Бу мавсум сафардаги илк баҳсда йигитлар охирги дақиқаларда характер намойиш этишди ва жуда хурсанд қилишди", - деди Луисма Эрнандес.

- "Насаф" ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзбекистондаги энг яхши жамоалардан бири деб биламан. Ўз ўйин услуби билан бошқалардан ажралиб туради.

- Ўйиндан олдин қандай натижа кутгандингиз?

- Албатта, қийин ўйин бўлишини билардик. Иккала жамоа ўз ишини профессионал даражада бажарди.

- Ўйин давомида жамоа сардорини алмаштирдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Фозил Мусаев ажойиб футболчи, фақат ўйин давомидаги тактик ўзгаришни амалга оширдик.



- "Металлург" ўйин давомида тартибли ҳимояланди, фақат гол ўтказиб юборгач ҳужумга ўтди ва гол уришни уддалади. Нима учун бугун ҳимоявий тактика танланди?

- Чунки қайси жамоага қарши ўйнашимизни билгандик. Рақиб кучли бўлгани учун ҳимояга урғуни қаратдик. Урган голимиз тактик жиҳатдан ажойиб бўлди.

- Учрашувга 7 дақиқа қўшиб берилганига муносабатингиз қандай?

- Мен 5-6 дақиқа қўшиб беради деб ўйлагандим, ўйин давомида жуда кўп тўхталишлар бўлди.

- "Насаф"нинг ОЧЛдаги имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ўзбекистон футболини дунёга танитишда "Насаф"га омад тилайман.






Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика