RU

Последние новости

19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  0 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  6 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  13 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  3 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  3 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  13 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  3 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  24

Луисма Эрнандес: "Бу мағлубият бизни тушкунликка туширмайди" Новости

Луисма Эрнандес: "Бу мағлубият бизни тушкунликка туширмайди"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳафта давомида қаттиқ меҳнат қилдик. Аммо, шунча ҳаракат қилишимизга қарамасдан бугунги учрашувда мағлубиятга учрадик. Вазиятлар яратдик, фақат уларнинг биттасидан фойдалана олдик. "Бунёдкор" эса ўз вазиятларининг иккитасини голга айлантира олди ва якунда ғалабага эришди. Меҳмонларни ғалаба билан табриклайман.

- Бугунги ўйин асосан Бектемир Абдуманнонов орқали ташкил этилди. Бу айнан "Бунёдкор" учун танланган услубмиди?

- Албатта Бектемир ўйиндан-ўйинга ўз маҳоратини ошириб бораяпти. Шу сабабдан биз унинг қанотидан ҳужумлар ташкил этдик. Аммо, у ўз имкониятларини голга айлантира олмади. Бу холатдан биз тушкунликка тушмаймиз. Навбатдаги ўйинларга янада яхшироқ тайёргарлик қиламиз.

- Жамоа етакчилари Забиҳилло Ўринбоев ва Дамир Темировлар бугун ўйнамади. Уларни навбатдаги учрашувларда майдонда кўрамизми?

- Забиҳилло сариқ карточкалар сабаб бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Дамир Темиров тикланиш жараёнида. Унинг соғлиги билан таваккал қилишни истамаяпмиз. У жамоамизнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири. Қачон тайёр бўлса майдонга туширамиз.

Бу футбол, меҳнатимизга қарамасдан мағлуб бўлдик. Айтиб ўтганимдек, бу мағлубият бизни тушкунликка туширмайди. Аксинча навбатдаги учрашувларда янада яхшироқ тайёргарлик кўриб ғалабаларга эришишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика