Луис Суарес: "Куман билан яхши муносабатдамиз"
08 ноя 2020 10:58
Новости
Луис Суарес: "Куман билан яхши муносабатдамиз"
- Куман сизга янги жамоа топишингиз кераклигини айтганида у билан муносабатлар қандай бўлган?
- Куман билан муносабатларимиз профессионал. Мен унинг режаларига кирмаётганимни айтганидан кейин бир қарорга келиб олгунимча клуб машғулот базасида шуғулланиб туришимни айтиб қўйгандим.
Уч ҳафта давомида у менга ҳеч нима демади ва барчамиз кутдик. Ҳеч қандай ортиқча саволлар берилмади. Мен индивидуал тарзда машғулот қилиб турдим. Куман ҳам менинг ҳолатимни тушуниб, барча билан бир хил муносабатда бўлди.
- "Барселона"да қолишингиз учун кичкина бўлса-да, имконият бормиди?
- Ҳа, агарда жамоа топилмаса, у менга доимгидек "Барселона" аъзоси бўлиб қолишимни айтганди. Лекин мен энди буёғига ўзим қарор чиқаргим келди ва буни уддаладим.
Барчамиз ҳурматни йўқотмадик. Унинг қарорини ҳурмат қиламан, Куман ҳам менинг профессионаллигимни айтганди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии