Луис Энрике ёрдамчиси майдондан ташқаридаги ҳаёти учун Неймарни танқид қилди
08 мая 2017 14:47
Новости
Луис Энрике ёрдамчиси майдондан ташқаридаги ҳаёти учун Неймарни танқид қилди
"Барселона" ҳужумчиси Неймар ва жамоа бош мураббийи Луис Энрике ёрдамчиси Хуан Карло Унсуэ ўртасида баланд овозда суҳбат бўлиб ўтди.
Маълумотларга кўра, ҳаммаси жамоанинг навбатдаги машғулотида барчанинг кўз ўнгида юз берди. Унсуэ бразилияликка яқин келиб, унга кўрсатма бермоқчи бўлди. Неймар буни тўғри қабул қилмади. Улар ўртасидаги суҳбат давом этди ва Унсуэ ўйинчини майдондан ташқаридаги ҳаёти учун танқид қилди. Мураббий Неймарни кўпроқ спортга эътибор қаратишини талаб қилди. Футболчи бунга жаҳл билан жавоб берди, чунки унга мураббийнинг сўзлари ёқмади.
Унсуэ Луис Энрикенинг жойини эгаллаши мумкин бўлган асосий даъвогарлардан ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии