RU

Последние новости

15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  1 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  5 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  4 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  9 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  12 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  1 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3

"Локомотив" U-13 ва U-15 тайёрлов гуруҳлари мусобақасини бошлади Новости

"Локомотив" U-13 ва U-15 тайёрлов гуруҳлари мусобақасини бошлади

Август ойи бошида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Республика тайёрлов гуруҳлари мусобақасига старт берилди.

Маълумки, ушбу мусобақада Суперлига ва Пролига жамоалари қошидаги футбол мактаблари тарбияланувчилари иштирок этади. 

"Локомотив" футбол мактаби ҳам бунда иккита ёш тоифасида иштирок этмоқда. U-13 жамоасида 2006 йил туғилган тарбияланувчиларимиз (бош мураббий Суннат Рўзиев) ва U-15 жамоасида 2005 йилда туғилган футболчилар (бош мураббий Сайдулло Турсунов) тўп тепмоқда. 

Аслида U-15 жамоасида 2004 йилда туғилганлар ўйнаши лозим эди, бироқ "Локомотив" ПФК раҳбарияти қарорига кўра бир ёш кичикларни ўйнатиш лозим топилди. U-13 жамоамиз дастлабки турни "Бунёдкор"га қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. U-15 номидан ўйнаётган 2005 йилда туғилган тарбияланувчиларимиз илк турда "Бунёдкор"нинг 2004 йилги футболчиларига қарши майдонга тушиб, 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. 

2-тур баҳслари 6 август куни "Пахтакор" билан бўлиб ўтиши керак эди, бироқ бу ўйинлар бошқа кунга қолдирилди. 3-турни "Локо" тарбияланувчилари 12 август куни уйда "Металлург"га қарши ўтказишади. Ҳар иккала баҳс ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади ва 9:00 ҳамда 10:00да бошланади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика