RU

Последние новости

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  1 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  48 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  11 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

"Локомотив" 2023 йилги харажатлар сметасини ҳимоя қилди Новости

"Локомотив" 2023 йилги харажатлар сметасини ҳимоя қилди

Буни ЎзПФЛ маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги "Футбол клублари фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 261-сонли қароридан келиб чиқиб, Мусобақалар регламентига Суперлига ва Про лига клублари йиллик харажатлари сметасини ФИФА ҳамда ОФК талабларини инобатга олган ҳолда ЎФА билан келишиши масаласи киритилганди.   

2022 йилги мавсум олдидан клублар илк марта ўз сметаларини ЎФАга келишиш учун тақдим этишган эди. Эндиликда 2023 йилги мавсум олдидан ҳам ушбу жараён бажарилмоқда. Фақат бу сафар клублар иккита босқичда сметаларини ҳимоя қилишмоқда.

Дастлаб клуб 2022 йилги сметадан ўрин олган маблағлар қандай сарф этилгани бўйича комиссия аъзоларига ҳисобот беряпти. Шундан кейингина клубга 2023 йилги мавсум учун харажатлар сметаси лойиҳасини ҳимоя қилишга рухсат бериляпти.

Профессионал футбол клубларига ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш, клубларнинг инфратузилма ва академияни ривожлантириш, шунингдек, майдонларни халқаро стандартларга мослаштириш ва уларни сифатли сақлашга йўналтиришини таъминлаш мақсадида футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси ЎФА, ЎзПФЛ ҳамда мустақил аудиторлардан ташкил топган комиссия томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Ҳозирга қадар "Шўртан", "Сўғдиёна", "Хоразм", "Андижон", "Металлург" каби клублар ЎФА комиссияси олдида сметани ҳимоя қилишди. Бугун "Локомотив" футбол клуби ҳам ортда қолаётган йилги сарф-харажатлар юзасидан ҳисобот берди, шунингдек, янги мавсум учун йиллик сметани ЎФА комиссияси олдида ҳимоя қилди.

Шу тартибда Суперлига ва Про лиганинг барча қолган иштирокчилари ҳам ўз сметаларини ЎФА комиссиясига тақдим қилади. Йиллик харажатлар сметаси ЎФА комиссияси томонидан маъқулланганидан кейингина клубларга янги мавсум учун ЎзПФЛда рўйхатдан ўтишга рухсат берилади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика