RU

Последние новости

21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  3 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  28 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  1 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  6 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  1 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  14 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  1 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   20 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  28 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  6

LLF SUPER LIGA. Пешқадамлар ғалаба қозонган тур Новости

LLF SUPER LIGA. Пешқадамлар ғалаба қозонган тур

Ҳаваскорлар ўртасида бўлиб ўтаётган футзал бўйича LLF SUPER LIGA мусобақасида 10-тур учрашувлари ўтказилди.

Бу турда турнир жадвали яққол пешқадами UZPSB ўз рақибини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, чемпионлик учун ҳаракат қилаётган TTG, VOSTOK, PHOENIX жамоалари ҳам навбатдаги уч очкога эга бўлишди. Қуйида 10-тур натижаларини келтириб ўтамиз.

 

10-турдан кейин турнир жадвали


Азамат Бойматов тўпурарлар пойгасида биринчи!

LLF SUPER LIGA 9-турдан сўнг тўпурарлар рўйхатида Азамат Бойматов билан Ғайрат Исмоилов бир хил 17та гол билан қўшҳокимликни сақлаб турганди. Лекин 10-турда Азамат битта голга ўзиб кетди. Ўтган тур Азамат Бойматов 4та, Ғайрат Исмоилов эса 3та гол урди. Натижада Бойматов 21та гол билан биринчи ўринга кўтарилиб олди. 

10та ва ундан кўп гол урганлар рўйхати:

21 - Бойматов Азамат VOSTOK

20 - Исмоилов Ғайрат UZPSB

15 - Ражабов Илҳом PHOENIX

13 - Исроилов Нодир DHL

12 - Аухатов Санжар SUZANE, Шокиров Сирожиддин TTG, Маҳамадов Камолиддин UZPOST.

11 - Икромов Камолиддин ISTIQLOL, Муротов Диёр GOVRUK, Расулов Жамшид TTG.

10 - Адилов Ҳожиакбар ISTIQLOL, Қудратов Шуҳратилла ISTIQLOL, Турсунов Темурмалик GOVRUK.


Шуҳрат Аҳмедов - энг яхши ассистент!

LLF SUPER LIGA энг яхши ассистентлар рўйхатида UZPSB етакчиларидан бири Шуҳрат Аҳмедов яққол пешқадамлик қилмоқда. У охирги ўйинда ўз ҳисобига 4та голли пас ёзиб қўйди ва жами ассистлари 15та бўлди. 

Қуйида энг яхши ассистентлар рўйхатини келтириб ўтамиз:

15 - Шуҳрат Аҳмедов UZPSB

10 - Диёр Муротов GOVRUK

9 - Азамат Бойматов VOSTOK, Сойибжон Сафаров UZPSB, Аҳмаджон Жалолов TTG. 

8 - Жамшид Исаев PHOENIX


10-тур рамзий жамоаси

Дарвозабон: Холдоров Достонбек (VOSTOK)

Футзалчилар: Шокиров Сирожиддин (TTG), Бойматов Азамат (VOSTOK), Умуров Артур (GOVRUK), Ражабов Илҳом (PHOENIX).

Тур мураббийи: Суннат Куралов (TTG)


Эслатиб ўтамиз, LLF SUPER LIGAда 12та жамоа иштирок этмоқда ва ўйинлар ҳафтанинг ҳар якшанба куни ўтказиляпти. Мусобақани ўтказишдан мақсад - ҳаваскор спортчиларга бўлган эътиборни ошириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика