"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин
20 фев 19:30
Новости
"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин
"AllThingsBrazil" маълумотларига қараганда, "Палмейрас"нинг 21 ёшли ўнг қанот вингери Аллан ёзги трансфер ойнасида "Ливерпул"га ўтиши бўйича яқин орада келишувга келиши мумкин.
Хабар қилинишича, "Палмейрас" иқтидорли футболчиси учун камида 35 млн евро талаб қилиб, "қизиллар" билан музокараларни бошлашга тайёр. Салоҳ ёзда кетиши мумкинлиги инобатга олинса, "Ливерпуль" муносиб ўринбосар излаш учун катта маблағ сарфлашга тайёр, Аллан эса ёш бўлишига қарамай, таъсирли ўйини билан кучли номзод сифатида қаралмоқда.

Аллан — "Палмейрас" академияси тарбияланувчиси ва бу ўтиш унинг фаолиятидаги илк йирик трансфер бўлиши мумкин. У клубнинг асосий жамоаси сафида 64 ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 6 та голга ассистентлик қилган.
Вингернинг Бразилия клуби билан амалдаги келишуви 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt баҳоси бўйича эса унинг трансфер нархи 10 млн еврони ташкил қилади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии