"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди
18 ноя 12:06
Новости
"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди
"Қизиллар" келаётган қишда бор эътиборини қайси футболчига қаратиши маълум бўлди.
"Anfield Watch" хабарига кўра, "Ливерпул"нинг асосий трансфер мақсади – "Борнмут" чап қанот ҳимоячиси Милош Керкез.
21 ёшли венгриялик футболчи жорий мавсум Англия Премьер-лигасининг 11 учрашувида майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 20 млн еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Керкез Венгрия терма жамоаси сафида 21 ўйин ўтказиб, 2 та голли пас узатди. Ҳимоячи 19 ёшида жамоада дебют қилган.
Комментарии