RU

Последние новости

11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  11 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  10 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  14 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  20 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  8 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  6 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3

Лэмпард: “Пулишич ёзда атиги бир ҳафта дам олди...” Новости

Лэмпард: “Пулишич ёзда атиги бир ҳафта дам олди...”

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛ 10-турида “Бернли” устидан (4:2) қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Сафарда навбатдаги қийин ўйинлардан бирини ўтказдик. Биз ўйинни ўз назоратимизга олишга интилдик, ярим ҳимояда ажойиб комбинациялар ташкил этдик ва олдинга интилдик. Ҳаммаси ажойиб чиқди. Мен жамоам ўйинини завқ билан томоша қилдим.

Пулишич ёзда атиги бир ҳафта дам олди. Уни катта суммага сотиб олдик ва у бирдан майдонга тушишни истади. Аммо мен нима учун уни дарров майдонга туширишим керак? Мен вазиятга тўғри ёндашиб, унинг имкониятларидан максисмум фойдаланишни истайман. У учун хурсандман.

Доим икки-уч ўйин олдинги вазиятни кузатишга интиламан. Ўйлашимча, жамоада ҳаммаси жойида, улар ғалабага чанқоқ. Шу боис бугун битта ўзгариш ғалабамиз учун етарли бўлди. Муҳими бу билан ҳаволаниб кетмаслик лозим. Биз яхши ўйнадик, аммо бунданда яхшироқ ўйин кўрсатишга қодирмиз.

Мен биринчилардан бўлиб жамоани ўтказиб юборган гол учун танқид қилишим мумкин. Аммо бугун эмас. Чунки жамоам бугун тўп билан ажойиб даражада муомала қилди, бундан фақат завқ олиш мумкин, деди Лэмпард “Sky Sports”га берган интервьюсида.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика