RU

Последние новости

Лемпард истеъфога чиқиш арафасида Новости

Лемпард истеъфога чиқиш арафасида

"Эвертон" раҳбарияти жамоанинг АПЛдаги натижаларидан норози.

Шанба куни "Вест Хэм"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг "ирислар" 19-ўринда бормоқда. Жамоа эгаси Фарҳод Мошири Англия терма жамоасининг собиқ юлдузи Френк Лемпардни ишдан бўшатиш имкониятини муҳокама қилиш учун фавқулодда бошқарув кенгаши йиғилишини чақирди, деб ёзмоқда "The Sun".

"Эвертон" раҳбарияти молиявий босим остида. Шундай экан, жамоани АПЛда сақлаб қолиш жуда муҳим. Жамоа хўжайинлари Лэмпард вазиятни ўзгартира олишига ва "ирислар"ни қуйи лигага тушиб кетишдан қутқариб қолишга ишонмаяпти. Мошири аллақачон учта номни шорт-листга киритган: Шон Дайч, Нуну Эшпириту Санту ва "Эвертон" афсонаси Уэйн Руни. "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси "Ди Си Юнайтед" бош мураббийи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" АПЛда сўнгги бор ўтган йилнинг октябрь ойида ғолиб чиққанди. Ғалабасиз серия 8 та учрашувга етди. 20 тур давомида "ирилар" атиги 15 очко тўплади. "Эвертон"нинг навбатдаги ўйини Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши бўлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика