RU

Последние новости

12:09БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга даьвогар"  7 11:52БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келди? Рўйхатда Англияда ўйнайдиган икки футболчи бор  13 11:33Корея Республикаси - Ироқ учрашувида 6 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  2 11:25Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев  2 11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  10 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  2 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  5 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  4 09:45Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"  7 09:14"Реал Мадрид" МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  3 08:40ФИФА президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистонда футбол жадал суръатда ривожланаётганини эътироф этди   5 08:04Гвардиола бир шарт билан Италия клубларидан бирини бошқаришга розилигини маълум қилди  1 07:36Модричнинг "Реал Мадрид"даги келажаги маълум  0 01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  2

ЛегионерУз. “Истиқлол”нинг тезлиги ошиб боряпти. Сервер Жепаровдан голли узатма ва жамоасида йирик ғалаба Новости

ЛегионерУз. “Истиқлол”нинг тезлиги ошиб боряпти. Сервер Жепаровдан голли узатма ва жамоасида йирик ғалаба

Теҳроннинг “Истиқлол” клуби мавсум экваторига келиб тезликни оширди.

Чемпионлар Лигасининг кетма-кет 2 та турида 4 очко олиб, ўз гуруҳида етакчи бўлиб турган Сервер Жепаров жамоадошлари, энди Эрон чемпионатида ҳам ёрқин ғалабани қўлга киритди.

38 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи бўлиб турган “Фулад” уйига борган “Истиқлол”, 4:1 ҳисобида зафар қучди. Беллашувни бошланғич таркибда ўтказган Жепаров 4-дақиқадаёқ шеригига голли узатма берди. Сенегаллик Маме Баба Тиам эса имкониятдан унумли фойдаланди. Мазкур гол теҳронликлар шижоатини оширди. Натижада ҳисоб 18-дақиқадаёқ 1:3 кўринишини олганди.

Жепаров майдонда 75 дақиқа ҳаракат қилди. Кейинроқ германиялик бош мураббий Шефер унинг ўрнига ҳимоявий тактикага ёрдам берувчи футболчини майдонга туширди. 

Фулад Хузестан

Rahim Zahivi - 14'

Про Лига - Персидский залив . Тур 24

24/02/2018, 16:30

4
:
1
Завершен

Эстеглал Тегеран

Маме Тьям - 4', Рузбех Чешми - 8', Daryoush Shojaeian - 18', Маме Тьям - 90'

45'
90'
14'  Rahim Zahivi
4'  Маме Тьям
8'  Рузбех Чешми
18'  Daryoush Shojaeian
90'  Маме Тьям

Мазкур ғалабадан кейин “Истиқлол” турнир жадвалида кучли учликка кириб олди. Бир йўла 5 та жамоа ҳисобида 38 тадан очко бор экани, форс чемпионатидаги кураш ва рақобатнинг қай ҳолатда эканини кўрсатиши мумкин. Аҳамиятли томони, келаси турда дастлабки тўрт ўрин соҳибларини жиддий синов кутиб турибди. “Зоб Оҳан” 1 март куни “Парс Жам Бушеҳр” клуби меҳмони бўлади. Жепаров жамоадошлари эса машҳур “Озоди” стадионида Теҳрон дербисига чиқиб келишади. Рақиб — “Персеполис”.

Championat.asia статистикаси 

Сервер Жепаров “Истиқлол”нинг асосий футболчиси. Рақобат кучли бўлган чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам у асосий фигуралардан бири бўлишда давом этмоқда.

Автор :
Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика