RU

Последние новости

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  1 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  48 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  10 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Легионерлар. Шукуров ва Ғаниев жамоаларида мағлубиятлар Новости

Легионерлар. Шукуров ва Ғаниев жамоаларида мағлубиятлар

Туркия Суперлигаси 15-турида “Карагюмрук” сафарда “Аданадемирспор” билан баҳс олиб бориб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мезбонлар сафида Эмре Акбада дублга эришган бўлса, фотиҳликлардан Фабио Борини рақиб дарвозасини ишғол этди. Ўйинни асосий таркибда бошлаган Отабек Шукуров 75-дақиқада захирага олинди ва унинг ўрнини 20 ёшли хавбек Самед Онур эгаллади.

Андреа Пирло шогирдлари ҳозирда чемпионат жадвалида 13 очко билан 19 иштирокчи ичида 17-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги учрашувини 28 декабрь (20:00) куни “Трабзонспор”га қарши ўтказади.

БАА чемпионати 12-турида “Шабаб Ал Аҳли” ўз майдонида “Банияс”ни қабул қилиб, 1:2 натижаси билан имкониятни бой берди.

Баҳсда ҳисобни мезбонлар ҳимоячиси Волид Аббос очган бўлишига қарамай, рақиблар вазиятни ўнглади ва аргентиналик Гастон Алварес ҳамда Сухайл Ал Нообининг голлари эвазига ғалабани илиб кетди. Дубайликлар сафида Азизжон Ғаниев учрашувни тўлиқ ўтказди.

“Шабаб Ал Аҳли” ҳозирда мусобақа жадвалида 25 очко билан 2-ўринда бормоқда. “Шаржа” эса 1 очко фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Ғаниев ўйнаётган жамоа кейинги турни 23 январ (18:15) куни “Ажман”га қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика