RU

Последние новости

01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  0 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  3 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  3 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  13 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  12 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  93 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0

Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди Новости

Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди

Суперлига 18-туридан ўрин олган дерби якунига етди.

Суперлига

18-тур

"Андижон" – "Навбаҳор" 0:1 

Андижон. "Бобур Арена". 19:00

Гол: Руслан Жиянов (Муҳаммадали Ғиёсов) 89'

Бош ҳакам: Ахрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шерзод Аъзамов, Сардор Ҳакимов

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Андрей Цапенко

"Андижон": 31.Эржан Токотаев, 3.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, 8.Шаҳзод Азмиддинов, 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 11.Отабек Жўрақўзиев (10.Илҳом Абдуғаниев, 78), 13.Сардор Азимов, 18.Дамир Темиров (7.Исмоил Акинаде, 67), 23.Дониёр Абдуманнопов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Кристиан Новак, 71.Бектемир Абдуманнонов (99.Муҳаммадали Усмонов, 78).

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 4.Исломбек Маматказин, 6.Алтин Крезиу, 14.Абдураҳмон Комилов, 17.Фарходжон Соҳибжонов, 22.Усмонали Исмоналиев.

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 5.Жулио Сезар, 9.Забиҳилло Ўринбоев (29.Педро Карвальо, 75), 11.Муҳаммадали Ғиёсов, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Русланбек Жиянов, 19.Мирзоҳид Ғофуров (33.Жалолиддин Содиқов, 67), 32.Муҳаммадбобур Мўйдинов (12.Саидазамат Мирсаидов, 86), 36.Гильерме Гедеш, 70.Аббосжон Ғуломов (8.Шоҳмалик Комилов, 86), 99.Игор Габриэл.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 7.Азим Аҳмедов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 22.Асадбек Жўрабоев, 55.Комилжон Тожиддинов.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Азмиддинов (40), Мирзоҳид Ғофуров (51).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. "Андижон"нинг ҳужумларидан самара чиқмаяпти. 

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГОЛ! Муҳаммадали Ғиёсов қанотдан ёриб кириб, Жияновга пас берди. Вингернинг зарбасидан сўнг Эржан Токотаев ожиз қолди – 0:1!

88. Абдуманнопов Жияновни алдаб ўтди, бироқ наманганликлар вакили якунда унга нисбатан қоидани бузди.  

86. "Навбаҳор"да 2 та алмаштириш: Мўйдинов ўрнига Мирсаидов, Ғуломов ўрнига Комилов баҳсга қўшилди.  

85. "Андижон"нинг қарши ҳужуми ноаниқ пас туфайли ниҳоясига етди. Абдуғаниев ўнг қанот томон пас узатди, аммо унга Усмонов етиб боролмади. 

82. Саиднуруллаевнинг узатмасидан сўнг Акинаде Йўлдошевга нисбатан қўполлик ишлатди. Дарвозабон бугун кўп марта жабр чекди. 

78. "Андижон"да 2 та алмаштириш: Жўрақўзиев ўрнига Абдуғаниев, Абдуманнонов ўрнига Усмонов туширилди. 

75. "Навбаҳор"да ўзгариш: Ўринбоев ўрнига Педро майдонга тушди. 

72. Акинаде - Ҳамиджонов - Жўрақўзиев комбинациясидан сўнг Мўйдинов сўнгги лаҳзада тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

70. Содиқов Азимовга нисбатан қоидани бузди. Андижонликлар тўпни ўйинга киритади ва ҳужум бошлайди. 

67. "Андижон"да алмаштириш: Темиров ўрнига Акинаде баҳсни давом эттиради. 

67. "Навбаҳор"да ўзгариш: Ғофуров ўрнига Содиқов тушди. 

65. Отабек Жўрақўзиев дарвозабон Шукрон Йўлдошев билан туртилиб кетди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдам зарур. Бу вазиятда ҳужумчи тўпга улгурмасдан, дарвозабонга зарба бериб юборди. 

62. Ўйин темпи анча-мунча пасайди. Эҳтимол, жамоалар ўзгариш қилиши керакдир.  

60. Азимов қанотда Ғиёсовга нисбатан қўпол ўйнади.

57. Абдуманнонов паси орқали Жўрақўзиевни олдинга бошлади, бироқ ҳужумчи офсайдда қолгани маълум бўлди. 

54. Тоиров Жиянов тўпга эга чиқиб, қарши ҳужумга ўтиб кетишига йўл қўймади ва тўпни дарвозабонга узатди. 

51. Ғофуров Абдуманноповга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди. 

49. Бурчак зарбасидан ошириб берилган тўп ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди. 

46. Бош ҳакам Рисқуллаев Ғиёсовни оғзаки огоҳлантирди. У мезбонлар сардори Азимовга нисбатан қўполлик ишлатганди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 

43. Абдуманнопов майдонда ётибди. Ҳакам футболчининг ҳолидан хабар олмоқда. "Андижон" вакили сал аввал Ғофуров билан тўқнашувда жабрланганди. 

40. Шаҳзод Азмиддинов Забиҳилло Ўринбоевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

39. Зарба! Забиҳилло Ўринбоев ичкарига узатилан тўпни дарвоза томон йўналтирди, анча ноаниқ.  

38. "Бобур Арена": "Зига-зага, зига-зага, оп-оп-оп"! Мухлислар маза қилишяпти. 

37. Азмиддинов ҳаводаги курашда Ўринбоев билан тўқнашди. Наманганликлар ҳужумчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

33. Ууух! Токотаевнинг узатмаси тўғри Абдуманноповга келиб тушди. Вингер Мўйдиновни алдаб, ерлатиб зарба берди, сал ноаниқ. 

32. Бу гал Ўринбоев жабрланди. Ҳаводаги кураш чоғида Азмиддинов ҳужумчига нисбатан қоидани бузди. 

31. Ўринбоев тўпни олиб қўяман деб, Ҳамиджоновга нисбатан фоль ишлатишга мажбур бўлди. 

29. Бурчак зарбасидан узатилган тўпни Игор Габриэл бош билан дарвозага йўналтиришига бир бахя қолди, аммо тўп ундан ўтиб кетди ва ҳимоячилар уни узоқлаштирди. 

26. Бугун "Андижон"нинг чап қанотида ҳаракат қилаётган Абдуманнопов "Навбаҳор"нинг ўнг қанот ҳимоясидаги Мўйдинов билан кўп марта рўбарў келмоқда.  

23. Абдуманнонов амалга оширган бурчак зарбаси анча муваффақиятсиз чиқди. Тўп "аут"га йўл олди. 

17. Майдоннинг ҳар бир қарич ерида кураш кечмоқда. "Бобур Арена"даги мухлислар ҳам жамоалардан айнан шуни кутишлари аниқ. 

14. Болтабоев Абдуманноповни чалиб йиқитди, майдонда бироз тортишув кузатилди. 

13. Зарбааа! Абдуманноновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпи ҳимоячилар томонидан бартараф этилди. Якунда тўп Тоировга етиб келди ва унинг узоқдан берган зарбаси жуда кучли, аммо ноаниқ чиқди. 

9. Уууух! Болтабоев чиройли финти билан ҳимоячиларни ортда қолдириб, тўпни ичкарига оширди, Токотаев тўпни узоқлаштирди! 

7. "Навбаҳор" ўнг қанот орқали ҳужум ташкил этди, ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган Дамир Темиров жонбозлик кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

5. Жамоалар навбати билан ҳужум уюштиришга уринмоқда, бу пайтга келиб тўп ҳам тиниқ кўрина бошлади. 

2. Ўйин ўз йўлига, лекин мухлислик – топ! "Бобур Арена" қизил рангга бурканди. Майдонда тўпни кўриш қийин бўляпти.

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:00 да бошланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

+21   
12 авг 18:20:16
Saidjahon
Натижа кандай булишидан катъий назар бир биримизни хакорат килмайлик бу оддий бир уйин кимдир кимдир ютади кимдир ютказади футболга кизикамиз лекин инсонни нафсониятига тегиб дилини огритишга арзимайди ютган жамоани табриклаб ютказган жамоага далда булсак яхши буларди севимли жамоамиз бошка булган билан миллатимиз динимиз бир.
+19   
12 авг 20:58:25
Saidjahon
Навбахор мухлисларини галаба билан табриклайман оилангиз багрига сог омон етиб олинглар.Андижон мухлиси.
+15   
12 авг 20:56:46
Andijon&M_Yu
Навбахор мухлислари галаба муборак булсин.Дуранга лойик уйинда Навбахор ютиб кетди. Оила даврасига сог ва омон кайтилар.
( Бу оддий футболни деб икки жамоа мухлислари бир биримизи хакорат килмайлик.
+13   
12 авг 21:07:45
Ррр
Навбахор мухлисларини галаба билан табриклайман . Хакконий галаба. Узим Андижон клуби мухлисиман. Лекин хужум вообще дабдала. Эстикина Турдимуродов. Хужумга кимларди олиб келиб олди бу макс узиям билмаса керак . Сохибжоновни нима киласан тузлаб утриб. Эртарок тушурмесами. Навбахордаям Уринбоевни урнига бошка хужумчи олса галабалари купаяди. Нефтчи Навбахор кучли учликда тугатсин чемпионатни. Бизга эса сабр .
+10   
12 авг 21:03:55
Бахтиёр Ашуров
Шу Жияновни унчалик ҳам, танимасдим. Темурни муҳлислар таниш - билишчиликда айблашгани учун. Яқиндан бери бу болани ўйинини кузата бошладим. Термага лойимқ футболчи экан!
+10   
12 авг 18:36:06
Saidjahon
Ответ на комментарий пользователя Максуд Умаралиев
Сизни ёзган фикрларингизни купинча кузатиб келаман. Респект
Окибат йуколмасин дийманда.
+9   
12 авг 18:40:07
Davlatbek Alibekov
Ответ на комментарий пользователя Saidjahon
Натижа кандай булишидан катъий назар бир биримизни хакорат килмайлик бу оддий бир уйин кимдир кимдир ютади кимдир ютказади футболга кизикамиз лекин инсонни нафсониятига тегиб дилини огритишга арзимайди ютган жамоани табриклаб ютказган жамоага далда булсак яхши буларди севимли жамоамиз бошка булган билан миллатимиз динимиз бир.
Жуда ту'гри ва маъноли су'з лариз
+9   
12 авг 18:31:25
Олег Шацких 11
ОЛГА НАВБАХОРИМ, БУГУН ФАКАТ ГАЛАБАААААА.
+8   
12 авг 22:22:21
Davlatbek Alibekov
Мен Андижон мухлиси Навбахорни галаба билан МУБОРАК этаман битта голлик у'йин эди у'ша битта голни Навбахор урди олга Навбахор кегинги у'йинларда хам галаба кутиб к,оламиз сизлар Навбахор мухлислари эсон омон Наманганга етиб олинглар сизлар ва Нефтчидан чемпионлик. Кутиб к,оламиз Андижонга х,ам кегинги у'йинда галаба тилаймен
+8   
12 авг 20:53:31
uzbuzb
Андижон уйин охирида гол утказиб совуғидан егандек булди,гол хам шедаир гол булди,мақталган қирғиз бир гур эмас экан,шу мақталган қиргиздан кура навбахор дпрвозабони шукорон йулдошовни улигиям яхши экан
+7   
12 авг 21:19:35
Husanboy Aliyev
Бугун жуда ажойиб ўйинга гувоҳ бўлдик. Ўйин дуранг билан тугайди деб ўйлагандим. Оҳирги дақиқаларда севимли жамоамиз Навбаҳорга омад кулиб боқди. Шундай бўлсада чиройли ўйин учун Андижонга ҳам раҳмат. Бугунги ўйинни телевизор орқали кузатиб мазза қилдим. Андижонни кегинги тур учрашувига ва ҳалқаро майдондаги ўйинига омад тилайман. Ўйлайманки Андижон ҳалқаро майдонда ҳам, кўп жамоаларга бош оғриқ бўлади. Сафардаги муҳлислар ҳам соғ саломат оилаларинг бағрига келиб олинглар.
+7   
12 авг 21:13:17
nuriddin usmonov
O'yin teng kurashlar bilan o'tdi Andijonda brak ko'p bo'ldi jiyanov bitta imkoniyatdan foydalanib ketdi kim bu golda Andijon darvozabonini ayblasa fudbolni tushinmas ekan darvozabonni aybi yo'q jarima maydonida xujimchiga bunaqa ideal zarba berishga imkon bergan ximoyachilarda ayb Andijonga xalqaro maydonda qolgan o'yinlarda omad tilaymiz (Navbahor muxlisi)
+7   
12 авг 21:10:54
Илхомжон Сайфуллаев
Хамма мухлисларга рахмат. Булар эканку. Маданиятли мухлислик килса. Андижон жамоасини кейинги уйинларига омад. Биз Навбахор мухлислари Андижон жамоасига хам мухлислик киламиз.
+7   
12 авг 19:39:49
Адҳамжон Турғунпўлатович
Ответ на комментарий пользователя Saidjahon
Натижа кандай булишидан катъий назар бир биримизни хакорат килмайлик бу оддий бир уйин кимдир кимдир ютади кимдир ютказади футболга кизикамиз лекин инсонни нафсониятига тегиб дилини огритишга арзимайди ютган жамоани табриклаб ютказган жамоага далда булсак яхши буларди севимли жамоамиз бошка булган билан миллатимиз динимиз бир.
Бир юртни фарзандларимиз. Бизга чиройли ўйин керак. Эртага Андижон халқаро ўйинларда ўйнайди. Биз Андижонга мухлисмиз. Бугун эса икки тарафга. Омади келган ютсин.
+7   
12 авг 18:35:19
Zayniddin_5
Ҳар иккала жамоаларга омад тилаймиз, Андижонга халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини тилаймиз ва албатта бугун кимдир ғалаба қозонади ёки дурранг бўлади, бу бир кўнгил очар ўйин учун бир-биримизни ҳақорат қилмайлик, Навбаҳорга албатта ғалаба учун майдонга тушади.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика