Лапорта Мессининг кетиши борасида эртага катта баёнот билан чиқади
06 авг 2021 01:04
Новости
Лапорта Мессининг кетиши борасида эртага катта баёнот билан чиқади
Лионель Мессининг кетиши ортидан клуб президенти чиқиш қилади.
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Лионель Мессининг кетиши расман эълон қилинганидан сўнг, катта баёнот бермоқчи. Ушбу чиқиш эртага, соат 14:00 да бўлиши режалаштирилмоқда. Лапорта ўз чиқишини "Камп Ноу"да ўтказади. Мессининг кетиши ҳақидаги "Барселона" берган баёнотда клуб ва футболчи ўзаро келишувга эришгани, аммо Ла Лиганинг баъзи қонунлари сабаб бу шартнома имзоланмагани маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Жоан Лапортанинг "Барселона" президентлигига сайланиши олдидан берган ваъдаси айнан Мессини клубда олиб қолиш эди.
Комментарии