RU

Последние новости

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  7 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  25 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Ла Лига. Педри "Барселона"нинг сафарда ғалаба қозонишини таъминлади Новости

Ла Лига. Педри "Барселона"нинг сафарда ғалаба қозонишини таъминлади

Испания Ла Лигасининг 21-туридан ўрин олган "Вильярреал" — "Барселона" учрашувининг бошланди.

"Вильярреал" — "Барселона" 0:1

Гол: 0:1 – 18 Педри

Вильярреал – Рейна, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Альберто Морено (Тригерос, 83), Коклен (Чуквуэзе, 36), Алекс Баэна (Мохика, 83), Капу, Парехо, Пино, Моралес (Фер Ниньо, 83).

Барселона – тер Стеген, Кунде, Кристенсен, Араухо, Бальде, Кессиэ (Альба, 89), де Йонг, Педри, Гави, Левандовски, Рафинья (Ферран Торрес, 81).

Огоҳлантиришлар: Пау Торрес (37), Араухо (43), Алекс Баэна (49), де Йонг (56), Кунде (58), Парехо (62), Альберто Морено (71), Рафинья (81).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. "Вильярреал" гол урди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

84. Чуквуэзенинг айланма зарбаси ноаниқ чиқди.

81. "Барса"да ўзгариш: Рафинья ўрнига Торрес майдонга туширилди.

79. "Барселона" бурчак тўпи ишлаб олди, аммо узатманинг ўзи ноаниқ бўлди.

75. Ҳакам Левандовскининг қўл билан ўйнаганини таъкидлади, польяк эса ундай фикрда эмас.

70. Баэнанинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тер Штегенга қийинчилик туғдирмади.

66. Педри Рейнани алдаб ўтиб ҳам дарвозата тўғри тепа олмади. Боз устига, бироз аввал қоида бузилган экан.

63. Рафинья рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

60. Араухо рақибнинг яна бир хавфли ҳужумини қайтариб юборди.

58. Кунде ҳам сариқ карточкалилар сафига қўшилди.

56. Де Йонг ўзидан қочиб кетаётган рақибини тўхтатиб қолгани учун жазоланди.

54. Пино рақиб жарима майдонида финт ишлатаман деб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

52. Моренонинг чап қанотдан узатма сидан сўнг Пино зарба беришга тайёргарлик кўраётганди, бироқ Араухо унга имкон бермади. 

49. Баэна Левандовскига нисбатан қўпол ўйнагани сабабли огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

46. Моралес рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда ноаниқ зарба йўллади.

43. Араухо тўпни қўл билан ўйнади, натижада огоҳлантирилди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

40. Мезбонлар қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жамоа футболчиси тўпни тўхтата олганида, яқин масофадан дарвозани ишғол қилиши мумкин эди.

35. Чуквизе Коклен ўрнига майдонга туширилди.

33. Коклен ва Кесси яна тўқнашди. Мезбонлар футболчиси жиддий жароҳат олган кўринади. Уни замбилда олиб чиқиб кетишди.  

28. Морено мезбонлар ҳужумига нуқта қўмоқчи эди, аммо ҳужумнинг вергули бор экан.

26. Левандовскининг чап оёқда йўллаган навбатдаги зарбасини Рейна қайтарди.

24. Рафиньянинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

22. Бальденинг чап қанотдан узатмаси жуда ноаниқ кўриниш олди, натижада ҳужум бузилди.

18. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Педри ажойиб комбинацион ўйинни чиройли тарзда якунлади. 


14. Кокленга нисбатан Кесси қўполлик ишлатди.

9. Араухо рақибнинг тезкор қарши ҳужумини бартараф этди.

7. "Барселона" бурчак зарбаси ишлаб олди, стандарт эса рақиб томонидан бартараф этилди.

3. Хавфли вазият! Левандовски Рейнадан тўпни ўтказмоқчи бўлди, аммо Пеп бунга рухсат бермади.

1. Учрашув бошланди. Мезбонлар сариқ, меҳмонлар оч кулранг либосларда ҳаракатланмоқда.

Қуйида таъкидланган мавзу юзасидан бир дақиқа сукут сақланади.


Жамоалар Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзилада жабр кўрганларга нисбатан ҳамдардлик билдирилган либосларда майдонга чиқиб келишади.


Учрашув 1:00 да бошланади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика