Ла Лига гранди "Байер" етакчиси учун 100 млн евро тўлашга тайёр
07 апр 01:48
Новости
Ла Лига гранди "Байер" етакчиси учун 100 млн евро тўлашга тайёр
"Байер" ярим ҳимоячиси Флориан Вирц Мадриднинг "Реал" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Журналист Антонио Гонсалес Гальярдонинг хабарига кўра, "қаймоқранглилар" ушбу трансферни 2025 йилда режалаштиришмоқда. Миш-мишларга кўра, "бланкос" ҳозирда ўйинчини "Байер"да шуғуллантираётган Хаби Алонсони ҳам бош мураббий этиб тайинлаши мумкин.
Айнан Алонсонинг "Реал"га тайинланиши ўйинчи учун бошқа клублар билан бўладиган курашда устунлик беради. Футболчига асосан АПЛда қизиқиш бор.
20 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 38та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 18та ассист қайд этди.
Комментарии