RU

Последние новости

14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  1 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  0 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  7 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  2 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  5 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  13 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  3 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  10 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  4 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  11 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1

ЛаЛига. "Барселона" ўз уйида очко йўқотди Новости

ЛаЛига. "Барселона" ўз уйида очко йўқотди

Испания чемпионати 14-туридан ўрин олган марказий баҳс якунига етди.

Барселона

Лионель Месси - 45', Рональд Араухо - 52'

Примера Дивизион . Тур 14

19/12/2020, 19:15

2
:
2
Завершен

Валенсия

Муктар Диакаби - 29', Макси Гомес - 69'

Стадион: Camp Nou, 0 зрителей

Главный судья: Alejandro Hernandez

45'
90'
13'  Антуан Гризманн
45'  Лионель Месси
45'  Лионель Месси
46'  Серхио Бускетс (Френки де Йонг)
52'  Рональд Араухо
56'  Оскар Мингеса
73'  Антуан Гризманн (Франсишку Тринкан)
79'  Филиппе Коутиньо (Клеман Лангле)
86'  Педри (Миралем Пьянич)
90'  Жорди Альба
90'  Клеман Лангле
29'  Муктар Диакаби
29'  Карлос Солер
42'  Юнус Муса (Алекс Бланко)
45'  Хосе Гайя
45'  Хосе Гайя
45'  Алекс Бланко
69'  Макси Гомес
87'  Гонсалу Гедеш (Мануэль Вальехо)
90'  Денис Черышев (Ли Кан Ин)

"Барселона" – "Валенсия" 2:2

"Камп Ноу"

Голлар: 0:1 – 29 Диакаби, 1:1 – 45 Месси, 2:1 – 52 Араухо, 2:2 – 69 Макси Гомес.

"Барселона" – тер Стеген, Альба, Араухо, Дест, Мингеса, Бускетс (де Йонг, 46), Коутиньо (Лангле, 79), Педри (Пьянич, 86), Месси, Брэйтуэйт, Гризманн (Тринкау, 73).

"Валенсия" – Доменек, Диакаби, Габриэл Паулиста, Гайя, Васс, Солер, Муса (Алекс Бланко, 42), Черышев (Ли Кан Ин, 90), Рачич, Гедеш (Вальехо, 87), Макси Гомес.

Огоҳлантиришлар: Гризманн (13), Гайя (45), Алекс Бланко (45), Мингеса (56), Альба (90), Лангле (90).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

83. Мессининг жарима зарбаси ноаниқ бўлди.

81. Лео рақиб жарима майдончаси ёнгинасида жарима зарбаси ишлаб олди.

78. ЗАРБААА! КОУТИНЬОнинг зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

75. Месси Де Йонгдан тўпни қабул қилиб, ўзи севадиган услуб - ўнг қанотдан марказроққа сурилиб, дарвозани нишонга олишга уринди, аммо рикошетдан сўнг зарба кучи пасайди ва тўпга посбон эга чиқди.

73. Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Барселона" узоқдан зарба беришни бошлади ва ҳозирча уринишлар ёмон эмас.

71. Жамоадошларининг тинимсиз узатмаларидан зерикка ҳимоячи Мингеса ўзи тўпни қабул қилиб, дарвозага кучли зарба берди. Доменек эса бир амаллаб тўпни қайтариб қолди.

69. ГОООЛ! "Валенсия" ҳисобни тенглаштирди! Биринчи бўлим охирида қизил карточкаси сариққа айланган Гайя Макси Гомесга ажойиб пас берди, у эса тўпни дарвозага бурди ва энди ҳисоб 2:2.

61. Дест жарима майдончаси чизиғи устидан "Валенсия" дарвозасига зарба берди, аммо ноаниқ.

56. Брэйтуэйтнинг аниқ зарбасини "Валенсия" посбони қайтарди ва шу заҳоти меҳмонлар қарши ҳужум бошлашди. Мингеса ўша қарши ҳужумни қайтаришга уриниб, қоида бузди ва жароҳат ҳам олди.

52. ГОООЛ! Арауходан супергол! Ҳимоячи рақиб жарима майдончасида ердан ҳавога сапчиган тўпни сакраб дарвозага йўллади ва чиройли зарба орқали ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

48. "Барселона" яна охири йўқ, зерикарли узатмаларни бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Маълумотларга кўра, Месси бир клубда гол уриш бўйича Пеленинг 643та голли рекордини такрорлади.

ТАНАФФУС

45+6. Алекс Бланко Альбага нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

45+4. ЙЎҚ! Леонинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди, аммо Альба қайтган тўпни Мессига узатди ва аргентиналик бош билан зарба орқали ҳисобни тенглаштирди.

45+3. Қизил карточка бекор қилинди, аммо сариқ карточка кўрсатилди ва пенальти белгиланди. Тўп қаршисида Месси...

45+1. ПЕНАЛЬТИ ва ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! "Валенсия" жарима майдонида Гризманн йиқитилди. ВАРга мурожаат қилинди. Ассистентларда шубҳа борлиги туфайли бош ҳакам экран ёнига кетди.

45. Тер Штегендан навбатдаги сейв. Посбон яна бир бор жамоасини қутқариб қолди.

43. Каталония клуби ҳужум уюштирди ва ўша ҳужумда Брэйтуэйт рақиб жарима майдончасида йиқилди. Тўп майдонни тарк этганидан сўнг ҳакам ВАРдагиларга қулоқ солди ва ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмаганини маълум қилди.

33. Каталония клубининг қарши ҳужуми Гризманнинг ўнг оёқдаги кучсиз зарбаси билан якун топди ва Доменек тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

31. Коутиньо охири йўқ паслардан зерикди ва тўпни қабул қилиши билан ўзининг севимли зарбаси орқали ҳисобни тенглаштиришга уринди. Аммо зарбадан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

29. ГОООЛ! "ВАЛЕНСИЯ" ҳисобни очди! Мухтор Диаҳаби бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага бурди.

29. ЗАРБАААА! Солер Тер Штеген дарвозасига хавф солди, аммо немис посбони чиройли сакраш орқали жамоасини голдан қутқарди.

26. Учрашувдаги сокинлик "Валенсия" томонидан бузилди. "Кўршапалаклар" Каталония клуби дарвозаси олдида хавфли ҳужум яратишди ва уни Гайя ёки Черишев муваффақиятли якунлаши мумкин эди, бироқ футболчилар тўп талашиб, вазиятни қўлдан бой беришди.

23. Каталония клуби тўпни у қанотдан бунисига, бунисидан эса аввалгисига узатиб, телевизор ва смартфон қаршисидаги футбол мухлисларини зериктиряпти. Клубда ёшлар жуда кўп ва улар бу тизимга кўниккунича мезбонлар шундай ўйнашда давом этаверади.

20. Учрашув "Барселона" назорати остида ўтмоқда, аммо темп юқори эмас. Шундай экан, сизга бир қизиқ маълумотни етказмоқчимиз: "Барселона" клубига қарашли бўлган "Камп Ноу" стадионининг номи ўзгариши мумкин. Ҳа, тўғри топдингиз, унга Лионель Месси номи берилиши кутилмоқда.

15. Айни дақиқаларга келиб учрашувдаги зарбалар сони битта ва ўша зарба "Валенсия"га тегишли, бироқ у ноаниқ бўлган. Тўпга эгалик қилиш бўйича жуда катта устунлик "Барселона" томонда.

14. Трансляциямиз бироз кечиккани учун узр сўраймиз ва ўйинни шарҳлашни бошлаймиз.

1. Учрашув бошланди.


"Барселона" – "Валенсия"

20.15, "Камп Ноу"

"Барселона" – тер Стеген, Альба, Араухо, Дест, Мингеса, Бускетс, Коутиньо, Педри, Месси, Брэйтуэйт, Гризманн.

"Валенсия" – Доменек, Диакаби, Габриэл Паулиста, Гайя, Васс, Солер, Муса, Черишев, Рачич, Гедеш, Макси Гомес.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика