Кутилмаган янгилик: "Барселона" яна бир футболчини сотиб олди
25 янв 2018 19:49
Новости
Кутилмаган янгилик: "Барселона" яна бир футболчини сотиб олди
"Барселона" расмий сайти клуб яна бир футболчини харид қилгани ҳақида эълон қилди.
"Монреал Импакт" ярим ҳимоячиси Баллу Жан-Ив Табла фаолиятини кўк-анорранглилар сафида давом эттиради. Келишув 3 йилга мўлжалланган. Шартномада битимни яна 2 йилга чўздириш банди мавжуд.
Жан-Ив Табланинг уч йил ичидаги товон пули 25 млн. евро, агар шартнома узайтирилса ушбу нарх 75 млн. еврони ташкил қилади. 18 ёшли ярим ҳимоячи "Барселона B" сафида тўп тепади. Ҳозирча трансфер учун "Барселона" сарфлаган маблағ ошкор қилинмади.

Канадалик Баллу Жан-Ив Табла сўнгги мавсум "Монреал Импакт" сафида 21та учрашув ўтказиб, 2та гол уришга муваффақ бўлган.
Похожие новости
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 5
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии