RU

Последние новости

02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  1 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  2 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  2 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 01:00"Ливерпуль" қасос оладими, Лондонда мўъжиза рўй берадими?   25 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  437 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  2 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  20

Куртуа шарманда, тўхтатиб бўлмас Месси ёҳуд "Барселона" - "Челси" учрашуви ҳақида Новости

Куртуа шарманда, тўхтатиб бўлмас Месси ёҳуд "Барселона" - "Челси" учрашуви ҳақида

Кеча тунда "Челси" ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Барселона"га мағлуб бўлди.

Куртуа шарманда бўлди, "Челси" Мессига ютқазди

Кеча тунда "Челси" ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Барселона"га мағлуб бўлди. 

ЎЙИННИ ЯНА МЕССИ ҲАЛ ҚИЛДИ

Агарда бундай сарлавҳа билан ёзилган мақола қарши томонга ёқмаса, бу албатта танқид қилинади ва мақолани керакмасга чиқариб юборишади. Замонавий "Барселона"нинг сўнгги ўйинларини кузатадиган бўлсак, бунда жамоа ғалаба қозонмоқда ва асосий ишни Лео Месси ҳал қилмоқда. Нима қилиш керак? У яна ўзининг супер даражадаги ўйинларини намойиш этмоқда.

Аргентиналик футболчи "кўклар"га қарши ўйинлардаги голсиз сериясини шундай тарзда якунлади: иккита оёқлар орасидан урилган голлар - рақибни "таҳқирлашдир". "Рома"га қарши ўйин каби Месси рақибнинг хатосини кечирмади, барча ҳимоячилар ва дарвозабоннинг устидан кулгандек бўлди. Лео барчадан ўтишни истади ва айримлар унинг лаънатига учради: ўтган мавсумда Петр Чех, бу йили эса - Куртуа.

Лео Мессининг хатти-ҳаракатлари эвазига "Барселона" тезкор гол киритди ва илк икки хавфли вазиятдан фойдаланди, Тибо Куртуа эса голнинг урилишига катта ҳисса қўшди. Месси ўйинни шундай бошладики, худди жамоаси биринчи ўйинда 0:4 ҳисобда ютқазгандек эди. У жамоасини қутқаришни ва кўпроқ голлар уришни истаётгандек кўринди. Биринчи ўйинда қолган интрига жавоб баҳсинниг 20-дақиқасигача ўлиб бўлди.

ВАЛЬВЕРДЕ ЭНРИКЕНИНГ ХАТОСИНИ ТЎҒРИЛАДИ

Агарда ўйинни эътибор билан кўрадиган бўлсак, ўйинда фақатгина аргентиналикнинг яккахон бўлмаганлигининг ҳам гувоҳи бўламиз. У билан бирга Эрнесто Вальверде ҳам ўзини кўрсатди. Жавоб ўйини тугаганидан кейин мураббий клубнинг асосий вазифаси бажарилганини, Стивен Хокинг каби барча тешик-у дарчалар яхшилаб ўрганилганини, фақатгина бу космосда эмас, "Барселона" схемасида бўлганини таъкидлади.

Биринчидан, "Челси" чизиқлар орасидаги ҳолатни ўнглай олмади. Каталонияликлар тезда хотиржам ва жамоавий ўйнашни бошлади. Улар Виллиан ва Азарни "қуролсизлантиршди" ва ўйинга тўғри баҳо беришди. Иккинчидан, басклар ҳимояни яхши ушлашди. Ўйин давомида "Барселона"нинг орқа чизиқ вакиллари 14 марта рақибнинг ҳужумларини қайтаришган.

Ўтган мавсумда ЕЧЛнинг 1/4 финалида ва Ла Лигада шундай муаммолар каталонияликларни таъқиб қилганди. Луис Энрике жамоасига рақиблар ҳимояси деярли ўйин бермаганди. Бу мавсумда каталонияликларнинг асосий ютуғи - мустаҳкам ҳимоядир. Вальверде жамоаси бу мавсумда "Реал", "Ювентус", "Челси"га қарши ўйинда жуда яхши ўйин намойиш қилди ва биз ҳақиқий "Барселона"ни кўрдик.

"ЧЕЛСИ" ЯНА МУНОСИБ ЎЙИН КЎРСАТДИ

"Стэмфорд Бриж"да Антонио Контенинг тизими бир марта хато қилди ва бунда "Барселона" гол уришга эришди. "Камп Ноу"да эса жамоа уч марта хатога йўл қўйди ва барчаси натижага таъсир кўрсатди. "Барса" рақибнинг хатоларига муносиб жавоб берди, "Челси"нинг ҳимоячилари прессингача етиб боришга ҳам улгуришмади.

"Челси" жавоб учрашувида вазиятни ўзига ўнглай олмаслиги аниқ эди. Биринчидан, клубда итальянча футболи ғояси борлиги уфуриб турибди. Жамоа асосан икки қанотни ишлатмоқда. Хилма-хиллик йўқ. Бироқ уларнинг ярим ҳимояси Серхи Роберто ва Усмон Дембеле каби ишламайди. Иккинчидан, "Челси" кўпроқ майда паслар билан ўйнашни хоҳлади, бу эса ҳужумга тезроқ ўтишга қаршилик кўрсатди. Жамоадаги 5-6 нафар футболчи Мессининг бажарган ишининг ярмини ҳам қила олишмади.

Якунда лондонликлар мағлуб бўлишди. Ўйиндан кейин мухлислар ким аслида қандай жамоа эканлигини билиб олишди. Мессининг икки голи эса ҳали бери тилдан тушмайди.

Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика