Куман Мессининг мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапирди
27 сен 2020 00:50
Новости
Куман Мессининг мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапирди
"Барселона" устози Рональд Куман Каталон клуби сардори Лионель Мессининг янги мавсумга қанчалик тайёр эканлигини айтиб ўтди.
"У машғулотларда ҳам, учрашувларда ҳам ҳамма учун ўрнак бўла олади. Леони мавсумга тайёр бўлмаганини ҳеч қачон кўрмаганман. У мажбуриятини бажармоқда. Менда бунга шубҳа йўқ", – дейди Куман.
Аргентиналик ўтган ёзда "Барса"дан кетмоқчи бўлиб, шартномани бир томонлама бекор қилди, аммо клуб уни қўйиб юбормади.
"Кўк-анорранглилар" мавсумдаги биринчи расмий учрашувини якшанба куни - ўз уйида "Вильярреал"га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии