Куман: “Месси дунёда тенгсиз. Бунга янада ишонч ҳосил қилдим”
04 окт 2020 07:16
Новости
Куман: “Месси дунёда тенгсиз. Бунга янада ишонч ҳосил қилдим”
“Барселона” бош мураббийи Роналд Куман аргентиналик ҳужум Лионель Месси билан ишлаш жараёни ҳақида гапирди.
“У доим машғулотларда ҳам, ўйинда ҳам яхши томонларини кўрсатиб келган. Жамоа сардори сифатида “Сельта”га қарши беллашувда у жамоага катта ёрдам берди. У дунёда энг яхшиси. Мен уни машғулотларда кузата туриб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим”, дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунига етгач Месси жамоаси билан хайрлашиш ниятида эди. Аммо кўк-анорранглилар раҳбарияти футболчини фақатгина 700 миллион евро товон пулини тўлаган клубга кетишига қарши эмаслигини маълум қилгач, 33 ёшли ҳужумчи жамоада қолишга мажбур бўлганди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии