Куман "Барселона" марказий ҳужумчи харид қилиши кераклигини айтди
04 янв 2021 16:08
Новости
Куман "Барселона" марказий ҳужумчи харид қилиши кераклигини айтди
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман ҳужум чизиғида яна бир ўйинчига эҳтиёж сезаётганини айтди.
"Баъзи ўйинларда бизга классик "тўққизлик" позициясида ўйнай оладиган футболчи етишмаяпти. "Барселона"га кўпроқ гол уриш учун ҳужумда кимдир керак.
Бироқ бундай трансфер кўп омилларга боғлиқ", - дейди нидерландиялик мутахассис.
Олдинроқ, "кўк-анорранглилар"нинг Мемфис Депай ("Лион") ва Лаутаро Мартинес ("Интер")га қизиқиш билдираётгани айтилган эди.
"Барселона" айни дамда Ла Лига жадвалида 5-ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 28 очко бор.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии