RU

Последние новости

01:01АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  1 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  18 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0

Кроос келажаги борасида аниқ қарорга келди Новости

Кроос келажаги борасида аниқ қарорга келди

"Реал" юлдузи Тони Кроос ўз келажаги бўйича бир қарорга келган кўринади.

"Қироллик клуби"га яқин манбаларнинг маълум қилишича, яқиндагина Мадрид клубида 400-ўйинини ўтказган немис футболчиси яна бир мавсум оқ либосда ҳаракатланишда давом этади.

Жорий йилнинг 30 июнь санасида Испания клуби билан амалдаги шартномаси якун топадиган Тони Крооснинг фаолиятининг кейинги қисми қаерда давом этиши сўнгги ойларда энг асосий мавзулардан бири бўлиб келаётган эди. 33 ёшли тажрибали футболчи жамоа устози Карло Анчелотти билан учрашганидан сўнг яна бир йил қолишга қарор қилди.

Тони Кроос ушбу мавсум "Реал"нинг жами 41 та расмий ўйинидан 35 тасида майдонда ҳаракатланди ва Ла Лигада 2 та голга муаллифлик қилди. Унинг бу йилдаги умумий ассистлари сони 5 тага етди. У жамоа сафида ушбу йилда майдонда энг кўп дақиқаларни ўтказган футболчилар қаторида 7-ўринда турибди – 2527 дақиқа. Ундан олдинда эса Винисиус, Вальверде, Куртуа, Рюдигер ва Родриго турибди.

2014 йилда "Бавария"дан келиб қўшилган футболчи "Эспаньол"га қарши ўйинда 400 лик довондан ўтди ва умумий ўйинлар сони бўйича энг яхши натижага эга германиялик футболчи бўлиб турибди. У клуб тарихида хорижлик футболчилар орасида энг кўп ўйинларда иштирок этиш бўйича 6-поғонани банд қилиб турибди. Ундан олдинда 438 та ўйин билан Криштиану Роналду ўрин олган.

Тони Коос "Реал" сафида жами 255 та ўйинда ғалаба қозонди ва жами 27 та гол уриб, 88 та ассист қайд этди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика