Креспо: "Мен Роналдудан Мессини афзал кўраман"
23 окт 2020 17:02
Новости
Креспо: "Мен Роналдудан Мессини афзал кўраман"
Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Ювентус" - "Барселона" ўйини ва Роналду ёки Мессидан бирини танлаш борасида саволга жавоб берди.
"Мессини "Барселона"да хафа ҳолда кўриш ёмон. Бу унинг уйи. Умид қиламанки, у билан ҳаммаси яхшиланади, акс ҳолда ўйинчи ва мухлислар ўртасидаги севги ўлиши мумкин.
"Ювентус" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Мен Роналдудан кўра Мессини афзал кўраман.
Лео - ватандошим ва мен кичкиналигидан кўрган йигит. Келаси ёзда Америка Кубоги бўлиб ўтади, унинг ташкилотчилари Аргентина ва Колумбиядир. Умид қиламанки, биз бу йўлнинг сўнггига қадар борамиз", - дейди Креспо.
Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" - "Барселона" ўйини 28 октябрда Туринда бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии