RU

Последние новости

14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  1 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8

Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлардан бирортаси тузалдими? Новости

Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлардан бирортаси тузалдими?

Телеграмдаги расмий Koronavirus Info каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди.

Савол: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлардан бирортаси тузалдими?

Жавоб: Ҳа, ижобий ўзгаришлар бор. Ушбу касаллика чалинган беш нафар беморда касаллик белгилари йўқолган, ўзларини яхши ҳис этмоқда. Яна беш кун изолятцияда сақлаб, кейин уйларига жавоб берамиз.


Савол: 70 фоизли спирт вирусни ўлдирадими?
Вирус «водопровод» сувидан юқиши мумкинми?

Жавоб: Спиртли воситалар, спиртли геллар, спиртнинг ўзи ҳам коронавирусни ўлдиради. Ҳозирда дезинфекцияловчи турли воситалар ишлаб чиқарилмоқда, уларнинг аксарияти таркибида спирт мавжуд. Спиртнинг вирусларни ўлдириш хусусияти бор.

— Коронавируснинг «водопровод» сувидан юқиш ҳолатлари ҳали аниқланмаган. Чунки «водопровод» сувидан юқиши учун ана шу сув қувурлар тизимининг манбасига вирус тушган бўлиши керак.


Савол: Касалланган беморлар ичида чет элда бўлиб қайтмаган, чет элда бўлиб қайтган шахслар билан контактда бўлмаган ҳолатда вирусни юқтириб олган шахслар борми?


Жавоб: Афсуски, бор. 20 ёшли қизда шундай ҳолат аниқланган. У хорижга чиқмаган, беморлар билан контактда бўлмаган. Бироқ у ўзи хоҳлаган ва хоҳламаган, билиб-билмаган тарзда жамоат транспортида, иш жараёнида умумий фойдаланадиган буюмлардан фойдаланган бўлиши ва шу орқали касалликни юқтириб олган бўлиши мумкин.

Беморнинг оиласидагиларни ҳам текширувдан ўтказдик, улар соғлом. Бу ҳолат ҳаммамизни ҳушёрликка чақиради.



Савол: Ижтимоий тармоқларда коронавирус 10 ёшдан кичик болаларга юқмайди, деган хабарлар тарқалмоқда. Бу қанчалик тўғри?

Жавоб: Касаллик қайд этилган давлатларда ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 10 ёшгача бўлган болаларда касаллик жуда енгил ўтади, тез тузалади. Жами касалланганларнинг атиги 0,9 фоизи 10 ёшгача бўлган болаларда қайд этилган ва уларда қисқа вақт ичида соғайиш кузатилган. Демак, бу болалар иммунитетининг юқорилиги билан баҳоланади.


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика