Коронавирус билан касалланган Роналду “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юборадими?
13 окт 2020 21:40
Новости
Коронавирус билан касалланган Роналду “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юборадими?
Бугун, Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдуда COVID-19'га топширган тест таҳлили ижобий натижа бергани ҳақида хабар бергандик.
Роналду Миллатлар Лигаси 4-тури доирасида ўтадиган Швецияга қарши ўйинда қатнашолмаслиги аниқ бўлди. Шунингдек, 35 ёшли форвард “Ювентус” сафида “Кротоне” (А Серия, 17 октябр) ва “Динамо К” (ЕЧЛ, 20 октябр) билан баҳсларни ҳам ўтказиб юбориши айтилмоқда.
Яқинда Италия илмий-техник қўмитаси карантин муддатини 14 кундан 10 кунгача қисқартириши тўғрисида қарор қабул қилди ва бунинг учун коронавирус тести салбий чиқиши кифоя қилади.
Демак, Роналду ўн кунлик карантиндан сўнг вирусдан тўлиқ фориғ бўлса, “Верона” (А Серия, 25 октябр) ҳамда кўпчилик кутаётган “Барселона”га (ЕЧЛ, 28 октябр) қарши ўтадиган учрашувларгача сафга қайтиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии