RU

Последние новости

10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  2 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  13 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  2 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  7 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  30 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  24 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  24 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  20 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  81 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11

Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик” Новости

Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик”

“Интер” бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг навбатдаги турида “Сампдория” (5:1) устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоасининг чемпионлиги ҳақида тўлқинланиб гапирди.

“Менга, футболчиларга, жамоамизнинг чемпионлигига эришишига ҳисса қўшган барча барчага бу улкан хурсандчилик бахш этади. “Интер” 11 йилдан буён чемпионликни орзу қилиб келди ва бу йил Скудетто учун ҳар галгидан бошқача курашди. 

Мухлисларимиз айниқса бу кунни анча орзиқиб кутишди ва биз уларни бахтли қила олганимиздан мамнунмиз. Байрамлар улашишда давом этамиз. Сўнгги 19 та учрашувнинг 16 тасида ғолиб чиқдик, 3 та дуранг қайд этдик. Бу ажойиб кўрсаткич.

Келажагимни муҳокама қилмоқчи эмасман. Мен айни пайтдаги ҳолатимиз ҳақида гапирмоқчиман. Қанча кўп тер тўкканимиз, заҳмат чекканимиз ўзимизга аён. Шу сабаб бугун чемпионликдан масрурмиз. Икки йил ичида биз ўша рақибларига қўрқув соладиган “Интер”ни қайта тиклай олдик.

Ўйлашимча, икки йиллик меҳнатимиз эвазига жамоа ҳар тарафлама ўз мавқеини тиклади. Жамоа раҳбарлари, мухлислар мендан нимани кутаётганини тушуниб тургандим. Уларнинг ишончини оқлаганимдан хурсандман. Бу йигитлар бундан яхшироқ ва кучлироқ бўлишларига кўзим етади. Улар ғолиблар ва бундан кейин янада ўсишда давом этишади”, дея Контенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика