RU

Последние новости

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  0 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

Коллина бош қош бўлган, Кака кубокни олиб чиққан, Гвардиола рекордини такролаган оқшомдан "СА" мақоласи Новости

Коллина бош қош бўлган, Кака кубокни олиб чиққан, Гвардиола рекордини такролаган оқшомдан "СА" мақоласи

Жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрганлигини финал билан дунё нигоҳини ўзига тортиб олган Саудия Арабистонининг ташкилотчилигига 5 баҳо.

Бундан кейин Saudi Vision 2030 лойиҳаси асосида бу мамлакатда жуда кўплаб спорт тадбирларини кузатамиз. Қатар ва Саудия Арабистони ўртасидаги рақобат минтақада спортни олдинга силжишига сабаб бўлиши аниқ. Жаҳон чемпионатининг ташкилотчилигини бир сўз билан таърифлаш қийин. Жуда катта харажат келганини кўриш мумкин. ФИФА ходимлари ҳам кичик мундиални катта байрамга айлантира олганликларига гувоҳи бўлдик. 




Финал голларга бой бўлди. 4 та тўп фарқи билан қозонилган ғалабалар сони иккитага етди. Энг қизиғини айтаман, Пеп Гвардиола 2011 йилги натижасини такрорлади. Ўшанда у "Барселона" билан финалда Бразилиянинг "Сантос"ига қарши баҳс олиб борган ва 4:0 ҳисобда ютганди. Бу сафар Либертадорес Кубогининг бошқа бир соҳиби "Флуминенсе" унинг рақиби бўлди, бу сафар ҳам йирик ҳисобдаги ғалаба. Ўша оқшомнинг яна бир эсда қоладиган вазияти, ўйинни Равшан Эрматов бошқарган. Бугун мутахассисимиз ВИП трибунада ўйинни кузатди, кутганмидингиз шундай қизиқ маълумотни? Яна қўшимча қилиб айтаман, бугун замонавий мураббийликда юқори чўққида турувчи испан ҳисобидаги ЖЧнинг олтин медаллари 4 тага етди.







Финални кўрган бўлсангиз унга тўхталиб ўтирмайман. Ҳаво икки жамоани жуда қийнади. Мен ўтирган жойимда мазам бўлмай деди, булар қандай ўйнади хайронман. Нам иссиқ ҳавони булутлар янада бўғиб қўйди. Тақдирлаш маросимида ёмғир ҳам ёғиб берди. Шундан кейин ҳавода кислород пайдо бўлди. Ўйин давомида футболчилар жуда қийналдилар. "Флуминенсе" ўйинни "бошлаб улгурмай" гол ўтказиб юборгани чатоқ бўлди. Бари бир тажриба ўз сўзини айтди. 


Мусобақа кубогини афсонавий Кака майдонга олиб чиқди. Яхши ҳам 2007 йил Роналду ва Мессининг даври бошланмаган экан, "Олтин тўп"ни қўлга киритиб қолган бразилиялик ўзини жуда яхши сақлаганини кўрдим, селфи! 





Юқорида ёзиб ўтганимдек, тақдирлаш маросимида ёмғир ёғиб берди. Лекин бу бизнинг ишга халақит қилмади. Аксинча, суратлар зўр чиқди. Холанд ва Де Брюйнега медаль беришмади. Низомда қандай ёзилган билмадим. У дўстларини табриклаш учун майдонга тушди аммо якуний паллада майдон ташқарисига чиқиб туришга мажбур бўлди.


Пьер Луиджа Коллина дунё ҳакамларининг подшоҳи. Уни яқиндан кўраман деб ўйламаган эдим. Айниқса "Ювентус" ва "Интер" ўртасида 2002/03 йилги мавсумдаги ўйин. 90-дақиқада Дель Пьеро ҳисобни очади, Коллина томонидан қўшилган дақиқаларда эса миланликлар посбони Тольдо ҳисобни тенглаштиради. Аммо суратдаги амаки голни ўша пайтдаги афсона Вьери ҳисобига ёзади.

 




Араб шайхлари Гвардиолага алоҳида ташаккур билдирдилар. Биласиз, "Манчестер Сити" айнан араб бойлари ёрдамида бугунги даражасига чиқди. 

Болалар футболи мусобақаларида ўзининг моддий ёрдамини аямаётган AKFA компаниясига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мақола ёзишга қўлим "чиқиб" қолган бўлса узр, энди бизга рухсат.  


Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика