Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди
10 фев 11:16
Новости
Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди
Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси иштирокида спорт федерациялари ва профессионал футбол клубларини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
"Йиғилиш давомида мамлакатимизда спорт федерациялари бошқарувини замонавий тизим асосида такомиллаштириш ҳамда профессионал клублар фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, ушбу йўналишга хусусий секторни кенг жалб этиш, ҳомийлик механизмларини такомиллаштириш, клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш ҳамда янгича молиявий тизимни жорий этиш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, клублар бошқарувида шаффофликни ошириш, самарадорликни кучайтириш ва замонавий ёндашувларни жорий қилиш муҳим экани таъкидланди", – дейилади ЎФА хабарида.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии