RU

Последние новости

13:14"Машъал" Про лига ғолибига айланган учрашув ва тадқирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:42"Реал" ва "Ливерпуль" хавбекларни алмашиши мумкин  0 12:20"Барса" - "Реал" фахрийлари ўртасидаги ўйин. Роналдиньо "девятка"га гол урди  3 12:04Тен Ҳагни бўшатиш ва Аморимни олиб келиш МЮга қанчага тушди?  0 11:37Афсоналар баҳси: "Барса" "Реал"ни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этди. Абидаль, Роналдиньо, Ривалдо vs Павон, Зеедорф, Фигу  4 11:20Қатарлик ҳужумчи, италиялик ҳимоячи МЮ ёш юлдузи. Йилнинг энг чиройли голини ким урди?  4 11:03The best-2024. Барча даъвогарлар битта саҳифада  13 10:59"Барселона" ёш ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  0 10:33"Goal" нашри ЕЧЛ ғолиблиги учун асосий номзодларни эълон қилди  18 10:07"Арсенал" собиқ футболчисининг ўғли "Челси"га ўтмоқда  0 09:46Теннисчи Рафаэль Надаль "Манчестер Сити" футболчилари билан учрашди  3 09:24Ла Лига ва PUMA қишки мавсум учун тўпларни намойиш этишди  1 08:53Нойер ПСЖ билан ўйинда Дембеле ва Барколадан кўпроқ алдамчи ҳаракат амалга оширди  0 08:26Коло-Муани "Арсенал"га кўчиб ўтиши мумкин  0 08:04Кариус келажаги ҳақида: "Мен фаолиятимни якунламадим, футбол ўйнашни истайман"  1

"Клубдан кўра кўпроқ". "Барселона" шиорининг тарихи Новости

"Клубдан кўра кўпроқ". "Барселона" шиорининг тарихи

Теги :  Барселона
1930 йилда Испания ҳукумати Каталониянинг мустақил бўлиш ҳаракатини йўққа чиқарди.

Шундан сўнг Испанияда фуқаролар уруши, ҳарбий тўнтариш ва Франсиско Франко режими ғалабаси содир бўлди.

Уруш пайтида раҳбарлардан бири бўлган Примо де Ривера "Барселона"нинг уй стадионини ёпиб қўйди ва у ерда ҳарбий лагер ташкиллаштирди.

Барселона кўчаларида ўқлар учган пайтда, жамоа Мексика ва АҚШда турне ўтказаётган эди. У ерда футболчилар клуб президенти Хосе Суньолнинг ўлими ҳақида эшитишди ва қайтмасликка қарор қилишди.

1938 йилнинг 16 мартида ҳаводан ташланган бомба клуб офисини сочиб ташлади, 1940 йилнинг мартида эса Франко "Futbol Club Barcelona" номини "Club de Futbol Barcelona"га ўзгартирди ва клуб логотипига ўзгартириш киритди.

Клубдагилар аввал ҳам мустақилликни хоҳлашган, аммо Франко раҳбар бўлганидан сўнг бу истак янада кучайди.

60 йиллар охирида Франко режими сустлашди ва 1968 йилнинг 17 январида "Барселона" президенти Нарцис де Каррерас ўзининг инаугурациясида "Клубдан кўра кўпроқ" шиорини айтди.


Нарцис де Каррерас

Де Каррерасни Франко режими душмани деб бўлмасди. Бироқ "Барселона" мухлислари ушбу жумлага ўзлари истагандек маъно беришди: "Барселона" бу шунчаки клуб эмас, бу Каталония халқининг мустақилликка интилишидир.


Ҳар ой шиорнинг машҳурлиги ошиб борарди, Каррерас эса худди шундай тезлик билан ўз позицияларидан айрила бошлади. Натижада, у 2 йил ҳам вазифасида қололмади ва 1969 йилнинг декабрида истъефосини эълон қилди.

"Барселона" сайтидаги тушунтиришдан асосий жумлалар

  • Шиор - клубнинг Каталония халқига нисбатан бўлган мажбурияти.
  • "Барселона" Каталония билан боғланган, клуб Каталония қизиқишларини бутун дунёда тақдим этади.
  • Глобализация даврида "Барселона" ижтимоий жавобгарликни кенгайтирган. "Барселона" - фақат Каталонияда "Клубдан кўра кўпроқ" эмас, балки бутун дунёда шундай. Гап UNICEF билан ўтказиладиган хайрия программалари ҳақида кетмоқда.

17 январь куни "Барселона"нинг шиори "Mes que un club" (клубдан кўра кўпроқ) 50 ёшга тўлди.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика