RU

Последние новости

13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  1 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  28 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  3 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  57 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9

"Кино ҳали тугамади". Олдинда яна учта тур бор Новости

"Кино ҳали тугамади". Олдинда яна учта тур бор

27 октябрь куни ЎФА мажлислар залида Суперлига ҳакамлари иштирокида катта йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишдан мақсад - охирги пайтларда юз берган Суперлига ўйинларидаги ҳакамлик билан боғлиқ ҳолатларни, уларнинг қарорларини муҳокама қилиш эди. Йиғилишда кўп ўйинлардаги баҳсли вазиятлар бўйича роликлар намойиш этилди, ўша ўйинларда ишлаган ҳакамлар ўз қарорларини тушунтириб беришди. 


Семинарлар бўлгани яхши

Аввало бу каби семинарларни ҳеч бўлмаса бир ойда бир марта ўтказиб туриш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Чунки ҳакамларнинг қарорини нафақат мураббийлар ё футболчилар, балки ОАВ билан бир қаторда кенг жамоатчилик ҳам муҳокама қиляпти. Агар семинар тез-тез ўтказиб турилса, балки шунда баъзи савол-жавобларга ўрин қолмас. 

Йиғилишни шахсан ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов олиб боргани ҳам яхши бўлди. Чунки Эрматов ҳакамлик фаолиятини тугатган бўлишига қарамай, ҳамон Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ҳаками бўлиб турибди ва қоидаларни жуда яхши билади. Қолаверса Равшан Эрматовдан сўнг жаҳон даражасига бошқа ҳакам чиққани йўқ. 


Семинардан нима олдим? 

Ўзимда ҳам баъзи ўйинлар билан боғлиқ саволлар бор эди. Масалан, "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувига нима учун VAR қўйилмагани, ўйинни бошқариб борган Фирдавс Норсафаров икки бор "Қизилқум" дарвозасига пенальти белгилагани, "Қўқон-1912" - "Локомотив" ўйинида мезбонларнинг биринчи голи қўл билан киртилган-киритилмагани, иккинчи голда ўйиндан ташқари ҳолат бор ё йўқлиги, Диёр Туропов йиқилган вазиятда пенальти берилмагани, "Андижон" - "Насаф" учрашувида қаршиликлар голи ҳисобга олинмагани ва ҳоказо.

Шундай бўлдики, аксар баҳсли вазиятларда ҳакамлар чиқарган қарор тўғри экан. Ҳар ҳолда буни семинар пайтида мутахассислар тушунтириб беришди. Лекин барибир баъзи вазиятлар бўйича ўз фикримда қоламан ва бу борада ҳакамлар билан баҳслашиш ниятим йўқ. Чунки қоидаларни ҳеч ким уларчалик яхши билмайди. Ва энг муҳими, улар нима қарор чиқарса ўйин қоидаларига тўғри келаверади. Футболда кўп эпизодлар бўйича ҳакамни оқлаб берса ҳам, қоралаб ташласа ҳам бўлади. Бу энди кимнинг қандай гапиришига боғлиқ. 


Семинардан сўнг нима ўзгаради? 

Бу семинар кўпчилик учун фойдали бўлгани аниқ, лекин Суперлига тугашига учта тур қолганини ҳисобга олсак, айнан семинар сабаб буёғига ўйинлар тинч ўтади, ҳакамларнинг хатосини бошқа кўрмайсиз деган фикрдан йироқман. Барибир охирги уч турда ҳам баҳсли вазиятлар бўлади деб ўйлайман. Чунки чемпионат охирлаб боряпти, кимгадир очко керак ва бу вазиятда четдан "ёрдам қўли чўзилади" деган тахминдаман. 

"Пахтакор" - "Қизилқум" баҳсидан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов "Ҳар доимги кино давом этяпти" деб айтиб ўтди. Ва тахмин қиладиган бўлсак, "кино ҳали тугагани йўқ", олдинда яна учта тур борлигини ҳисобга олсак, қайсидир ўйинларда бу "кинонинг давоми ёзилиши" мумкин. Албатта, семинарлар бўлгани яхши, бу борада умуман эътироз йўқ, аммо майдонда бошқа нарсани кўргандан кейин бу каби йиғилишлар фойда берадими деган савол ҳам туғилади. 

Х.Холиқов.


Қуйида кейинги 3та тур ўйинлар тақвимини келтириб ўтамиз. "Кино" бўладими-йўқми, ўзингиз тахмин қилиб олаверинг. 

24-тур

АГМК - АНДИЖОН

БУНЁДКОР - ҚИЗИЛҚУМ

НАВБАҲОР - МЕТАЛЛУРГ

ЛОКОМОТИВ - СЎҒДИЁНА

ПАХТАКОР - СУРХОН

МАШЪАЛ - ТУРОН

НАСАФ - ҚЎҚОН-1912


25-тур

МАШЪАЛ - ҚИЗИЛҚУМ

МЕТАЛЛУРГ - ТУРОН

ҚЎҚОН-1912 - АГМК

БУНЁДКОР - СУРХОН

АНДИЖОН - НАВБАҲОР

СЎҒДИЁНА - НАСАФ

ЛОКОМОТИВ - ПАХТАКОР


26-тур

ПАХТАКОР - БУНЁДКОР

СУРХОН - МАШЪАЛ

ҚИЗИЛҚУМ - МЕТАЛЛУРГ

ТУРОН - АНДИЖОН

НАВБАҲОР - ҚЎҚОН-1912

АГМК - СЎҒДИЁНА

НАСАФ - ЛОКОМОТИВ

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика