Килиан Мбаппе офсайдга тушиш бўйича топ-5 чемпионатлардаги энг ёмон кўрсаткич қайд этмоқда
30 окт 00:55
Новости
Килиан Мбаппе офсайдга тушиш бўйича топ-5 чемпионатлардаги энг ёмон кўрсаткич қайд этмоқда
"Реал" футболчисидан антирекорд.
Килиан Мбаппе топ-5 чемпионатларда ҳаммадан кўпроқ офсайдга тушмоқда.
"Реал Мадрид" сафида Ла Лиганинг 10 та ўйинида Мбаппе жами 17 марта ўйиндан ташқари ҳолатга тушган. Бу кучли бешлик чемпионатларидаги энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади. Маълумот учун, "Барселона"га қарши ўйинда Мбаппе 8 марта офсайдга тушганди.
Бундан ташқари, Мбаппе 2013-2014 йилги мавсумдан бери "Реал" таркибида дастлабки 10 та турда энг кўп офсайдда қолган ўйинчи бўлди. 2013-2014 йилги мавсумда Криштиану Роналду дастабки 10 та турда 22 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди.
Комментарии