RU

Последние новости

18:30Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 0:0 (Матнли трансляция)  7 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  0 17:19Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" (матнли трансляция)  27 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2 12:58Адҳамзода "Нефтчи"га қайтмоқда  17

Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди Новости

Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди

"Ливерпуль" вингери Федерико Кьеза шерикларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпионига айланди.

Қоидаларга кўра, Англияда Премьер-лигаси олтин медалини қўлга киритиш учун бир мавсумда камида бешта ўйин ўтказиш керак. Англия Премьер-лигасининг 35-туридан ўрин олган "Стэмфорд Бриж"да "Ливерпул" 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Челси"га қарши ўйинда Кьеза 82-дақиқада захирадан майдонга тушди. Кьеза 2:0 пайтида тушди ва у майдонга тушганидан кейин "Ливерпуль" сардори Ван Дейк гол урди. Ушбу ўйинда майдонга тушиш италияликка "Ливерпуль" таркибида Англия чемпиони бўлиш имконини берди.

"Қизиллар" 27 апрель куни "Тоттенхэм" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Ўшанда "Ливерпул"нинг ушбу мавсумда бешта ўйин ўтказган барча футболчиларини 2025 йилда Англия чемпиони деб ҳисоблаш мумкинлиги маълум эди. Кьеза ҳисобида эса тўртта ўйин бўлган.

Кьеза 2024 йил август ойи охирида "Ливерпул"га келиб қўшилганди. Жамоа бош мураббийи Арне Слот уни камдан-кам ҳолларда майдонга туширади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика