"Кьево" Дуглас Костани сафига қўшиб олмоқчи
15 янв 19:50
Новости
"Кьево" Дуглас Костани сафига қўшиб олмоқчи
Италия D Сериясида иштирок этаётган "Кьево" вингер Дуглас Коста билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида хабар берди.
Манбага кўра, Италия клуби эгаси Пьетро Латерца 34 ёшли бразилиялик футболчини ярим мавсумга таклиф қилиш ғоясини ўрганмоқда. Кейинчалик эса у футболчини Дубайнинг "Ал Иттифоқ" жамоасига юборишни режалаштирган. Айни пайтда Дубай клубида Европа Иттифоқи фуқароси бўлмаган футболчи учун бўш ўрин мавжуд эмас.
Дуглас Коста "Сидней"дан кетганидан бери эркин агент ҳисобланади. У 2017-2020 йилларда Италияда "Ювентус" сафида тўп тепган. Шунингдек, "Бавария", "Гремио", "Лос-Анжелес Гэлакси" ва "Флуминенсе" жамоаларида ҳаракат қилган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии