Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди
26 ноя 2025 16:48
Новости
Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди
Неймар жароҳат сабаб йил охиригача ўйнамайди.
"Сантос" ҳужумчиси Неймар тизза жароҳати туфайли йил охиригача майдонга тушмаслиги мумкин.
Globo Esporte хабар беришича, бразилиялик футболчи чап тиззасидаги менискдан жароҳат олган. У "Мирассол"га қарши Бразилия чемпионати 34-туридаги (1:1) ўйиндан сўнг тиззасида ноқулайлик сезган эди. Ушбу ўйинда Неймар гол урган, аммо кейинги турдаги "Интернасьонал"га қарши баҳсни ўтказиб юборди.
Хабар қилинишича, Неймар катта эҳтимол билан 2025 йил охиригача майдонга қайтолмайди ва мавсумда қолган учта ўйин — "Спорт Ресифи", "Жувентуде" ва "Крузейро"га қарши баҳсларни ҳам ўтказиб юбориши кутилаяпти.
35 турдан сўнг "Сантос" Бразилия А Сериясида 38 очко билан 17-ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии