RU

Последние новости

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  3 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  3 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  6 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  11 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

"Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим" шиорига мос иш олиб борган мураббийнинг шартномаси тугади Новости

"Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим" шиорига мос иш олиб борган мураббийнинг шартномаси тугади

Эрон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи иккинчи раунд баҳсларини юқори нотада якунлади.

Марказлашган тартибдаги мусобақадан олдин эронликлар жуда қийин вазиятда қолишганди. Чунки гуруҳда Ироқ термаси 11 очко билан пешқадамлик қилаётган, Баҳрайн 9 очко тўплаб иккинчи ўринни эгаллаб турган ҳамда Эрон 6 очко билан учинчи ўринда эди. 

Баҳрайн пойтахти Манамада ташкил этилган ўйинларда Эрон терма жамоаси бошдан баланд сакраб, қолган тўртта ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонди. Форслар дастлаб Гонконгни 3:1, ундан кейин Баҳрайнни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Охирги иккита учрашувда ҳам ғалаба қўлга киритилди. 

Эрон терма жамоаси Камбоджани 10:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ҳал қилувчи финал ўйинида Ироқни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шундай қилиб охирги 4 ўйинда 4та ғалаба қўлга киритилди. Натижада форслар гуруҳдан биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олишди. Мана жаҳон чемпионатига боришни хоҳлайдиган жамоа қандай бўлиши керак!

Энди бўлса Эрон бош мураббийи Драган Скочич билан боғлиқ муаммоли вазият юзага келган. Сабаби ушбу мураббийнинг шартномаси тугади. 52 ёшли хорватиялик мутахассис 2020 йилнинг февраль ойида Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди. Қизиғи шундаки, унинг қўл остида Team Melli футболчилари охирги 7та учрашувни ғалаба билан якунлашди.

Айтиб ўтганимиздек, охирги 4та расмий баҳсда ғалаба қўлга киритилган бўлса, унгача ўтказилган учта ўртоқлик учрашувида ҳам ғалабалар қайд этилди. Бу ўйинлар Ўзбекистон, Сурия ва Боснияга қарши кечди. Эрон терма жамоаси тарихида кетма-кет 7та ўйинда ғалаба қозонишни бунгача охирги марта 1974 йил Франк О'Фаррел қайд этган. 

Эрон футбол федерацияси Драган Скочич билан шартнома узайтирадими? Федерация раҳбари Азизи Хадемнинг айтишича, шу кунларда бу масала кўриб чиқилаётган экан. Журналистлар эса терма жамоа рулига Карлуш Кейруш ёки Бранко Иванкович қайтиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда. Чунки ҳал қилувчи охирги раундда ўйинлар янада қийин кечади. 

Шундай экан, буёғига нима бўлишини вақт кўрсатади. Эслатиб ўтамиз, Осиёда ЖЧ-2022 саралаш баҳслари 2 сентябрдан давом эттирилади. 

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика