RU

Последние новости

12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3

Катта хайр-эҳсон қилган сирли қаҳрамон “Ливерпуль” футболчиси эканлиги тахмин қилинмоқда Новости

Катта хайр-эҳсон қилган сирли қаҳрамон “Ливерпуль” футболчиси эканлиги тахмин қилинмоқда

Ҳозирда коронавирусга қарши кураш учун клублар ва футболчилар кўмаклашаётгани ҳақидаги хабарларни кўп ўқимоқдамиз.

Бироқ, бир ҳолат алоҳида эътиборга лойиқ.

Исми сир қолишини хоҳлаган шотландиялик футболчи Глазгодаги ночорларга егулик етказиб берувчи 6та ташкилот (егулик банки)га катта миқдордаги маблағ ўтказиб берди.

Улардан бири, Glasgow NE Foodbank ушбу хайр-эҳсон туфайли 53.000 маҳаллий аҳолини озиқ-овқат билан таъминлай олди.

Егулик банки – муҳтожларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи хайрия ташкилотлари (Буюк Британия стандарт амалиёти). Ҳозирги кунда улар жиддий молиявий қийинчиликка дуч келмоқда. Хайрия қилинган маблағ эса уларга ёрдам берди.

The Times нашри яхшилик қилган футболчи “Ливерпуль” аъзоси Эндрю Робертсон эканлигини тахмин қилмоқда. Тўғри ҳимоячининг ўзи бу миш-мишларни тасдиқламади. Лекин, у хайрия ишларни кўп амалга оширади ва ҳеч қачон ўз номи келтирилишини истамаслиги айтилмоқда. Шу боис, сирли қаҳрамон катта эҳтимол билан айнан Робертсон бўлиб чиқади.

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика