RU

Последние новости

14:13Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  0 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  3 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  0 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  0 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  14 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  2 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  6 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  5 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  1

Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди? Новости

Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди.

Ундан 24 нафар футболчи ўрин олди. 23 футболчи ўтган ойги йиғинга ҳам чақирув олганди. "Пахтакор" вакили Умар Адҳамзода терма жамоа учун янги ном сифатида қайд этилди.

Ўтган мавсумда "Нефтчи"даги ажойиб ва сермаҳсул ўйинларидан кейин "Пахтакор"га кўчиб ўтган чап қанот футболчиси Қатар ва КХДР билан учрашувларга терма жамоа сафида тайёргарлик кўради.





Рўйхатга эътибор қилсак чап қанот ҳимоясида ўйнай оладиганлар Шерзод Насруллаев, Фарруҳ Сайфиев ва Умар Адҳамзодани кўришимиз мумкин. Хўш, Катанец чап қанотга шунча футболчини нима қилади?

Менимча бош мураббий Фарруҳ Сайфиевни ўнг қанот ҳимоячиси сифатида кўрмоқда. Шунчаки охирги ўйинларга эътибор қиламиз:


КХДР билан ўйинда Сайфиев 71-дақиқада ўнг қанот ҳимоячиси Алижонов ўрнига майдонга тушган.

Узбекистан

Jaloliddin Masharipov - 20'

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . Тур 1

05/09/2024, 20:00

0
:
1
Завершен

КНДР

Стадион: 24205 зрителей

45'
90'
20'  Jaloliddin Masharipov
60'  Остон Урунов (Аббосбек Файзуллаев)
71'  Отабек Шукуров (Абдулла Абдуллаев)
71'  Khoziakbar Alidzhanov (Фаррух Сайфиев)
87'  Jaloliddin Masharipov (Акмаль Мозговой)
87'  Элдор Шомуродов (Бобур Абухаликов)
40'  Kuk-Chol Kang II
46'  Kuk-Jin Kim (Jo-Guk Ri)
72'  Il-Song Ri (Ju-Song Choe)
81'  Chung-Song Paek (Il-Gwan Jong)
87'  Pom-Hyok Kim (Hun Ri)


Эрон билан ўйинда Сайфиев асосий таркибда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушди ва 46-дақиқада ўз ўрнини Алижоновга бўшатди.

Узбекистан

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . Тур 3

10/10/2024, 20:00

0
:
0
Завершен

Иран

Стадион: 33829 зрителей

45'
90'
19'  Фаррух Сайфиев
30'  Одилжон Хамробеков
46'  Фаррух Сайфиев (Khoziakbar Alidzhanov)
71'  Аббосбек Файзуллаев (Остон Урунов)
90'  Рустам Ашурматов
55'  Мохамед Мохеби (Мехди Гайеди)
57'  Saleh Hardani
66'  Саман Годдос
71'  Саман Годдос (Омид Нурафкан)
79'  Алиреза Джаханбахш (Али Голизаде)
79'  Сердар Азмун (Shahriar Moghanlou)


Ортда қолган 4 та ўйиннинг барчаси чап қанотда Шерзод Насруллаев мунтазам ўйнади.

Нега айнан Умар Адҳамзода? Катанец бунгача чап қанотга бир неча бор Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Акром Комиловни чақирганди.

2022 йил охирида Катанец Йўлдошев ҳақидаги саволга шундай жавоб берганди: "ИброҳимҲалил Йўлдошев нега йўқ? Биз бошқа футболчиларни текшириб кўрмоқчимиз. Лекин Йўлдошев ҳам ўз ўйинини яхшилаши керак. У ҳали ёш ва барчаси ўз қўлида".

Акром Комилов эса айни пайтда операциядан кейин жароҳатини даволамоқда.

Умар Адҳамзода бу йил "Пахтакор"да чап қанотда ҳимояда ҳам, керак бўлса ярим ҳимояда ҳам ўйнамоқда. Шундай экан, Катанец уни Насруллаевга рақобатчи (кўпроқ захира варианти десак тўғри бўлади) сифатида кўрмоқда. Бундан ташқари Адҳамзода худди Сайфиев сингари ўнг қанотда ҳам бемалол ўйнай олади. Яъни универсал футболчи ҳисобланади.





Умар Адҳамзода ўзи ким?


1998 йил 4 апрель куни Тошкентда туғилган. Футболдаги илк қадамларини Чилонзор туманидаги "Пахтакор"га қарашли филиалида ташлаган. У ерда Абдусаттор Раҳимов қўл остида 1 йилдан кўпроқ вақт давомида шуғулланган. Сўнг "Пахтакор" академиясига йўл олган. Академияда Линур Иркиновичдан футбол сир-асрорларини ўрганган. 2017 йилда "Локомотив"нинг иккинчи лигадаги жамоасига жалб қилишган. Юрий Юрьевич қўл остида ярим йил ўйнаганидан сўнг Вазген Игнатьевич бошчилигидаги ўринбосарлар таркибига ўтган. Катта футболга кириб келишида ушбу мураббийнинг ҳиссаси катта бўлган. 2019 йил бошида Тимур Кападзе билан ҳам ишлашга муваффақ бўлди ва иккинчи даврада Фарғонанинг "Истиқлол" жамоасида ижара асосида тўп тепди. Шундан сўнг, айрим сабабларга кўра, "Локомотив" билан хайрлашган. Бироз вақт ўтгач, "Истиқлол" молиявий сабабларга кўра ёпилди. Бу пайтда эса "Нефтчи"дан таклиф келиб тушди ва деярли 3,5 йилни шу жамоада ўтказди. 2024 йил бошида "Пахтакор"га ўтди.

Адҳамзода Ўзбекистон Суперлигасида 2022 йил (24 ёшида!) дебют қилган. Ҳозирга қадар Суперлигада 58 та ўйин ўтказиб 4 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган. 

2023 йилда ПФЛ талқинига кўра Суперлигада йил рамзий терма жамоасидан жой олган эди.



Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +9   

Комментарии

+6   
07 ноя 13:15:21
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя Хуршиджон
КАТАНЕЦ НЕГА УМАР АДХАМЗОДАНИ ЧАКИРДИ? (САБАБИ У ЭНИДЛИКДА ПАХТАКОР АЗОСИ, НЕФТЧИДА У́ЙНАБ ЮРГАНДА НАЗАРАМ. ТАШЛАМАГАН КАТАНЕЦ ТУГУЛ БОШКАСИЯМ ХОЗИР У́ЙНИ ЖА ЗОРАМ ЭМАС ЛЕКИН ПАХТАКОР АЗОСИ) ХАММА ЯНГИ НОМЗОД СИФАТИДА АНВАР ХОЖИМИРЗАЕВНИ КУРИБ ТУРГАНДИ. ЯХЁХУЖАЯМ ШУ ТУГРИДА. ГАПИРИБ У́ТГАН. ЛЕКИН ХЕЧ КИМ КУТМАГАНДА АДХАМЗОДА ТЕРМАНИ ЯНГИ АЗОСИ. ЭЭЭЭХХХ БИЛИНИБ КОЛЯПДИДА КАТАНЕЦ ХАМ МУСТАКИЛ ИШЛАМАЯПДИ.ТЕРМАДА У́ЙНАШНИ ХОХЛАЙСАНМИ ПАХТАКОРГА КАДАМ ТАШЛА ОЧИЛИ БОРАЁТГАН ФУТБОЛЧИЛАРГА НАСИХАТ АНВАР СЕН ХАМ.
Катанецни ишига хеч ким аралашмайди агар кимдир аралашса термани ташлаб кетади Катанец контрак пулини эса ту́лик ундириб олади .2026- йилдан олдин хамма пулини олса бемалол бошка жамоа билан контрак тузади демак ку́прок пул ишлайди . Сизни фикризча Пахтакорда у́йнаса термага чакириладими бир текшириб ку́ринг Пахтакорда у́йнамаган канча футболчилар термада у́йнади .Бундай ноту́гри фикрни кайердан олдиз .
+5   
07 ноя 12:26:53
Галаба бизни тарк этмасин.
Катанец ЖЧ-26 исини олди, энди узи яхши билади.
Уйинга босим юкори пайтида хам, касал булиб фойдага ишлатти.
Узбекистон фудбол ахлига омад ва озгина сабр колди.
+3   
07 ноя 12:10:45
Otabek Uzoqov
Ответ на комментарий пользователя Хуршиджон
КАТАНЕЦ НЕГА УМАР АДХАМЗОДАНИ ЧАКИРДИ? (САБАБИ У ЭНИДЛИКДА ПАХТАКОР АЗОСИ, НЕФТЧИДА У́ЙНАБ ЮРГАНДА НАЗАРАМ. ТАШЛАМАГАН КАТАНЕЦ ТУГУЛ БОШКАСИЯМ ХОЗИР У́ЙНИ ЖА ЗОРАМ ЭМАС ЛЕКИН ПАХТАКОР АЗОСИ) ХАММА ЯНГИ НОМЗОД СИФАТИДА АНВАР ХОЖИМИРЗАЕВНИ КУРИБ ТУРГАНДИ. ЯХЁХУЖАЯМ ШУ ТУГРИДА. ГАПИРИБ У́ТГАН. ЛЕКИН ХЕЧ КИМ КУТМАГАНДА АДХАМЗОДА ТЕРМАНИ ЯНГИ АЗОСИ. ЭЭЭЭХХХ БИЛИНИБ КОЛЯПДИДА КАТАНЕЦ ХАМ МУСТАКИЛ ИШЛАМАЯПДИ.ТЕРМАДА У́ЙНАШНИ ХОХЛАЙСАНМИ ПАХТАКОРГА КАДАМ ТАШЛА ОЧИЛИ БОРАЁТГАН ФУТБОЛЧИЛАРГА НАСИХАТ АНВАР СЕН ХАМ.
4-5 ta oʻyinda yara etgan futbolchini chaqiravermaydiku!!! Yaxshilab oʻqing Bu oʻtgan mavsum yondirgan bu mavsum ham paxtakorni asosiy futbolchisi.(men paxtakorni yomon koʻraman Lekin Katanetsga 100%ishonaman)
+2   
07 ноя 13:05:47
Aminboy
Ответ на комментарий пользователя Хуршиджон
КАТАНЕЦ НЕГА УМАР АДХАМЗОДАНИ ЧАКИРДИ? (САБАБИ У ЭНИДЛИКДА ПАХТАКОР АЗОСИ, НЕФТЧИДА У́ЙНАБ ЮРГАНДА НАЗАРАМ. ТАШЛАМАГАН КАТАНЕЦ ТУГУЛ БОШКАСИЯМ ХОЗИР У́ЙНИ ЖА ЗОРАМ ЭМАС ЛЕКИН ПАХТАКОР АЗОСИ) ХАММА ЯНГИ НОМЗОД СИФАТИДА АНВАР ХОЖИМИРЗАЕВНИ КУРИБ ТУРГАНДИ. ЯХЁХУЖАЯМ ШУ ТУГРИДА. ГАПИРИБ У́ТГАН. ЛЕКИН ХЕЧ КИМ КУТМАГАНДА АДХАМЗОДА ТЕРМАНИ ЯНГИ АЗОСИ. ЭЭЭЭХХХ БИЛИНИБ КОЛЯПДИДА КАТАНЕЦ ХАМ МУСТАКИЛ ИШЛАМАЯПДИ.ТЕРМАДА У́ЙНАШНИ ХОХЛАЙСАНМИ ПАХТАКОРГА КАДАМ ТАШЛА ОЧИЛИ БОРАЁТГАН ФУТБОЛЧИЛАРГА НАСИХАТ АНВАР СЕН ХАМ.
Катанецга кулбини фарки йук асасийси зур булимия керак
+2   
07 ноя 12:12:35
ОЙБОТ
Катанец билганингни қил ва сен тўғри йўлдасан. Кичик экспертлар аккиллаб аккиллаб қолувради. Сенга ишонишда давом этамиз. Олға ЎЗБЕКИСТОН. ҒАЛАБАЛАР ДАВОМЛИ БЎЛСИН!!!
+2   
07 ноя 12:07:24
Otabek Uzoqov
Ответ на комментарий пользователя Azizjon Turgunov
Alijonovga o'rinbosar topish kere zaxira variantida yaxshi o'ng qanot ximoyachisi yo'q. xamma narsa bo'lishi mumkin shunga zaxira varianti zarar qimidi
Zaxira variant aynan Sayfiyev boʻlsa kerak
Adxamzoda Nasrullayevdan asosiy tarkibdagi oʻrnini tortib oladi deb oʻylayman chunki Nasrullayev juda ham sekin harakat qiladi
+1   
07 ноя 15:47:35
negmat karabaev
чакирилди демак уйнайди дегани эмасда. машкулотларда куради. кейин бир иккита вазифа бериб текширади. кейин ё курамиз ё ёк.
+1   
07 ноя 15:16:04
Futbol Uchun
Катанецни танловини хурмат қиламан,лекин менимча Ибрахимхалил Йўлдошев хам тажриба хам махорат бобида Адхамзодадан кучли.Балким Ибрахимхалил Йўлдошевни характери ёқмагандур.Жасур Яхшибоев хақида хам шу фикрдаман,Шомуродовдан кейин хужумда энг асосий номзод лекин нимагадур Катанецга ёқмаяпти шекилли.Мураббий майдондан ташқаридаги хатти харакатларини хам инобатга олса керак.Виталий Денисовни энг зўр пайтида Купер термага жалб қилмаганди.
+1   
07 ноя 13:32:16
SHERMUHAMMADBEK Uzbek
Yaxshi oʻynasa boʻldi
+1   
07 ноя 12:32:37
Bah7614
Sayt adminlari,nima uchun haligacha biz Uzbekistan Iran deb o'qib yurishimiz kerak.Sayt axir o'zbek tilida emasmi.Biz O'zbekistonda yashamaymizmi.Qachon professionallikni o'rganasiz.Imloviy va uslubiy xatolaringizdan to'yib bo'lganmiz
+1   
07 ноя 11:54:59
Хуршиджон
КАТАНЕЦ НЕГА УМАР АДХАМЗОДАНИ ЧАКИРДИ? (САБАБИ У ЭНИДЛИКДА ПАХТАКОР АЗОСИ, НЕФТЧИДА У́ЙНАБ ЮРГАНДА НАЗАРАМ. ТАШЛАМАГАН КАТАНЕЦ ТУГУЛ БОШКАСИЯМ ХОЗИР У́ЙНИ ЖА ЗОРАМ ЭМАС ЛЕКИН ПАХТАКОР АЗОСИ) ХАММА ЯНГИ НОМЗОД СИФАТИДА АНВАР ХОЖИМИРЗАЕВНИ КУРИБ ТУРГАНДИ. ЯХЁХУЖАЯМ ШУ ТУГРИДА. ГАПИРИБ У́ТГАН. ЛЕКИН ХЕЧ КИМ КУТМАГАНДА АДХАМЗОДА ТЕРМАНИ ЯНГИ АЗОСИ. ЭЭЭЭХХХ БИЛИНИБ КОЛЯПДИДА КАТАНЕЦ ХАМ МУСТАКИЛ ИШЛАМАЯПДИ.ТЕРМАДА У́ЙНАШНИ ХОХЛАЙСАНМИ ПАХТАКОРГА КАДАМ ТАШЛА ОЧИЛИ БОРАЁТГАН ФУТБОЛЧИЛАРГА НАСИХАТ АНВАР СЕН ХАМ.
+1   
07 ноя 11:50:49
+998914111971
Бу бола яхши уйнайди уйини очилиб кетса
+1   
07 ноя 11:50:31
Azizjon Turgunov
Alijonovga o'rinbosar topish kere zaxira variantida yaxshi o'ng qanot ximoyachisi yo'q. xamma narsa bo'lishi mumkin shunga zaxira varianti zarar qimidi
+1   
07 ноя 11:40:52
Abdusalom Mirzayev
Катанец шунақа янгиларини кўп жалб қилиши керак, эскиларга суяниб қолмаслик керак
   
07 ноя 17:50:10
Азим Исмаилов
Адхамзодани олинишини асосий сабаби Ш. Корея билан уйинда бизга тезкор химоячи керак
Бу вазифани сайфиев хам насруллаев ( Катар бн уйиндан кейин чарчайди) хам бажара олишмайди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика