RU

Последние новости

17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  7 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  3 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  0 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  8 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  1 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  17 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  4 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  8 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  15 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  4

Карлуш Кейруш: "Мен учун сиёсий гаплар муҳим эмас" Новости

Карлуш Кейруш: "Мен учун сиёсий гаплар муҳим эмас"

ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Жанубий Корея - Эрон баҳси ҳам биз учун жуда муҳим ҳисобланади.

Чунки Жанубий Корея биз билан бирга иккинчи ўрин учун курашмоқда. Маълумки, Эрон термаси жаҳон чемпионати йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилган, шу боис улар учун эртанги ўйин у қадар юқори аҳамиятга эга эмас. 

Эрон терма жамоаси Сеулга келишдан олдин бир муаммога дуч келди. Гап шундаки, Эрон ҳукумати терма жамоа сардори Маъсуд Шожайининг Жанубий Кореяга учишига рухсат бермади. Бунга сабаб сифатида футболчи Грециянинг "Паниониос" клуби сафида 4 август куни Исроилнинг "Маккаби" жамоасига қарши Европа лигаси плей-офф учрашувида майдонга тушгани кўрсатилди. 

Ҳозирда Эрон ва Исроил ўртасидаги сиёсий муносабатлар яхши эмас, шу боис спортнинг футболдан бошқа турларида ҳам Эрон ҳукумати ўз спортчиларини исроилликлар билан беллашишига йўл қўймайди. Эрон спорт ишлари вазири Муҳаммад Ризо Даварзани, Маъсуд Шожайи борасида қуйидагича баёнот берди: "Шожайи учун миллий терма жамоада бошқа жой йўқ, шунингдек унинг клубдоши Эҳсан Ҳажсафи учун ҳам. Чунки улар Эроннинг "қизил чизиғи"ни кесиб ўтишди". 

Табиийки бундай баёнотга терма жамоа бош мураббийи Карлуш Кейруш шунчаки қараб тургани йўқ. Қолаверса, ФИФА қоидаларида ҳам футболга сиёсатнинг аралашиши ман қилинган. Куйруш "Reuters" ахборот агентлигига интервью берар экан, шундай дейди: "Фараз қилинг, одамлар мендан Маъсуд Шожайи билан Эҳсан Ҳажсафи нима учун Жанубий Кореяга келишмади деб сўрашади. Шунда мен нима деб жавоб бераман?"

"Мен сиёсий воқеаларга аралашмайман, шунингдек диний, ижтимоий ва иқтисодий саволларга жавоб беришни ҳам ёқтирмайман. Мен - футбол одамиман ва ишим жамоани бўлажак ўйинларга тайёрлаш. Ўйинни ютиш менинг жавобгарлигимга киради. Мендан асло диний ёки сиёсий саволларга жавоб кутманг. Чунки отам менга фақат футбол ўйнаш ва футболда ишлашни ўргатган. Ва у менга доим футболни ҳеч қачон алдама деб айтган".

Карлуш Кейруш номи Эрон футболи учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки у терма жамоа билан юқори натижаларга эришмоқда. Ўз навбатида эронлик мухлислар ҳам ундан хурсанд. 

"Менинг вазифам одамларга қувонч улашиш, - дейди португалиялик мураббий. - Мен мухлислар учун ишлайман, жамоам ишқибозлар учун ўйнайди. Футбол - халқ ўйини. Футболни ҳар қанча ҳукумат, подшолар, қироллар бошқаришга уринмасин, у барибир одамлар ўйини бўлиб қолаверади ва мен мана шу инсонлар учун ишлайман". 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика