Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан 2030 йилгача шартномасини узайтиради
23 янв 08:35
Новости
Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан 2030 йилгача шартномасини узайтиради
Бразилия футбол конфедерацияси ва мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳамкорликни узайтириш бўйича оғзаки келишувга эришди.
Янги шартнома 2030 йилги Жаҳон чемпионати якунлангунига қадар амал қилади.
Октябр ойида бошланган музокаралар йил охирига келиб муваффақиятли якунланган ва италиялик мутахассис таклиф этилган шартларга розилик билдирган.
Анчелотти таътилдан сўнг 22 январь куни Рио-де-Жанейрога қайтади. Расмий шартномани имзолаш эса февраль ойининг дастлабки ҳафталарига режалаштирилган.
Айни пайтда Карло Анчелоттининг йиллик маоши тахминан 10 миллион еврони ташкил этиб, бу кўрсаткич миллий терма жамоалар бош мураббийлари орасида энг юқориси ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии