RU

Последние новости

20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 20:05Суперлига. "Машъал" — "Андижон" 1:0 (матли трансляция)  25 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  13 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  4 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  10 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  6 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0 15:31"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:13"Рома" АПЛдаги футболчини 20 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижарага олди  2 14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  2 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  2

Карим Моссауи: "Жаҳон чемпионати торт устидаги безакдир" Новости

Карим Моссауи: "Жаҳон чемпионати торт устидаги безакдир"

Нидерландия футзал терма жамоаси аъзоси Карим Моссауи мундиал олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жаҳон чемпионатида тўп тепиш қандай завқ бағишлайди?

- Жароҳатимдан кейин мундиалда иштирок этаман деб ҳеч ўйламагандим, шунинг учун шахсан мен учун бу жуда ёқимли. Болалигингизда табиий равишда жаҳон чемпионатида ўйнашни хоҳлайсиз. Шахсий менинг болаликдаги орзуим шундай эди. Мен ҳар доим телевизор қаршисида туриб, терма жамоа ўйинлари олдидан давлат мадҳиясини жўр овозда куйлардим. Мундиалда қатнашиш чиндан ҳам болаликдан орзуим эди.

- Гуруҳингизда иккита Европа чемпионатида иштирок этган ягона футзалчисиз. Жаҳон чемпионати Европа қай даражада фарқланади?

- Ҳа, менимча, жаҳон чемпионати кўпроқ орзу қилаинадиган турнир саналади. Нидерландия кичик футзал мамлакати ҳисобланади. Иккита Европа чемпионатида иштирок этиш ва эндиликда жаҳон чемпионатида тўп тепиш - бу, албатта, ёқимли туйғу. Мен ўзимни яхши ҳис қиламан. Умуман олганда, биз турнирга тайёрмиз.

- Жаҳон чемпионати қачон сиз учун муваффақиятли ўтади?

- Нима бўлганда ҳам, мен шу ерда эканлигимнинг ўзидан мамнунман, шунинг ўзиёқ мен учун бахт. Албатта, имкон қадар узоқроққа боришни хоҳлайман, менимча, буни ҳаммахоҳлайди. Карьерамни тортга қиёсласак, жаҳон чемпионати унинг марказидаги безакдир.


Эслатиб ўтамиз, Нидерландия терма жамоаси "А" гуруҳидаги илк учрашувини 14 сентябрь куни Ўзбекистонга қарши ўтказади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика