RU

Последние новости

15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  0 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  4 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10

Карантиндаги инсайд хабар: Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийи Суперлига клублари таклифларини кўриб чиқишга тайёр Новости

Карантиндаги инсайд хабар: Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийи Суперлига клублари таклифларини кўриб чиқишга тайёр

Ўзбекистон миллий жамоасида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаётган Денис Иванков тез орада Суперлига клубларида пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд.

Айни пайтда бутун дунёда коронавирус туфайли спорт ўйинлари, хусусан футбол чемпионатлари тўхтатилган. Ўзбекистон миллий жамоаси иштирокидаги йиғин ва ўйинлар ҳам номаълум муддатга ортга сурилди. Терма жамоада фаолият кўрсатаётган Денис Иванков эса айни дамда кўп вақтини бўш ўтказмоқда ва маълумотларга кўра, мутахассис келажакда Суперлига клубларидан бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Мазкур масала бўйича Денис Иванковга мурожаат қилдик ва бу хабарни мутахассиснинг ўзи ҳам тасдиқлади. Демак тез орада Денис Иванков Суперлига жамоаларида фаолият бошлаши мумкин.

Ўзбекистон терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаётган тажрибали мутахассис "Машъал" ва "Насаф"да ҳам фаолият юритганидан хабарингиз бор.

Денис Иванков "Насаф"даги фаолияти давомида турли ёшдаги терма жамоалар ва МТЖ даражасидаги Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов, Умиджон Эргашев ва Абдувоҳид Неъматов каби иқтидорли посбонларни тарбиялашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Иванков "Насаф"дан аввал ишлаган "Машъал"даги фаолияти давомида ҳам ажойиб посбонларни чиқаришда жонбозлик кўрсатган. Улардан бири Санжар Қувватов. Ўтган мавсумлар давомида устоз ва шогирд Қаршида ҳам бирга ишлашга муваффақ бўлди. Айни пайтда Иванковнинг ҳамма шогирдлари барча ёшдаги ҳамда миллий терма жамоаларга номзод дарвозабонлар ҳисобланади.

Маълумот ўрнида:

Исм шарифи: Денис Иванков Александрович

Туғилган санаси: 1972 йил, 17 июнь.

Футболчилик фаолияти: "Аралводстворец" (1990), "Сохибкор" (1990), "Чирчиқ" (1991), "Пахтакор" (1992, 1994-1995), "Нурафшон" (1992-1993), "Нефтчи" (1995)

Мураббийлик фаолияти: "Машъал", "Насаф", Ўзбекистон терма жамоаси

Ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони (2): (1992, 1995)

Мураббий сифатида ютуқлари

Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2015)

Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби: (2013, 2014, 2015, 2016)

Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби: (2017)

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика